26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик лойиҳалари доимий назоратда

“АМАNАТ” партияси Сайрам туман филиали ижроия котиби Қуаниш Адирбекули ташаббуси билан вилоят маслаҳати депутати, фракция аъзоси Нуржан Жамалбеков, туман маслаҳати депутатлари, фракция аъзолари Бегзат Сайдираҳимов, Ержан Асқаров, Нуржан Абдиқадиров, партиявий назорат комиссияси аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари туманда барпо этилаётган қурилиш иншоотларига ташриф буюришди.

Улар дастлаб Қорасув қишлоғидаги “Ақбай-Қарасу” каналидаги вазият билан танишдилар. Пудратчи – “Тұран Су” ДКМ муассасаси, буюртмачи – Сайрам туман қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик бўлими, лойиҳа қиймати – 527 млн. тенге. 2023 йили октябрь ойида бошланган қурилишни 2024 йилгача якунлаш кутилмоқда. Бугунги кунда ишлар жадал давом этаётгани, барча талаблар асосида иш олиб борилаётгани ва ажратилган маблағ тўлиқ ўзлаштирилаётгани маълум бўлди. 

Навбатдаги иншоот – Қорасув қишлоғидаги спорт мажмуасининг қурилиши давом этмоқда. Буюртмачи – Сайрам туман қурилиш, меъморлик ва шаҳарсозлик бўлими. Пудратчи – “НұрТехСервис” МЧБ, техник назоратчи – “ЮгТехНадзор” МЧБ, муаллифлик назоратчиси – “А Строй Проект” МЧБ. Лойиҳа қиймати – 656668812,97 тенге. 2023 йил апрелда бошланган қурилишни 2024 йилнинг июнь ойида якунлаш режаланган. Бугунги кунда иншоот қурилиши иш тартибига мувофиқ ва юқори сифатда олиб борилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар Оқбой қишлоғидаги инфратузилма ва бошқа долзарб масалалар билан танишдилар. 

Навбатдаги иншоот – Манкент қишлоғининг Қоратўбе кўчасидаги 600 ўринли “Айнабулақ” мактаби. Пудратчи – “Строй Экспресс РК” МЧБ, техник назоратчи – “Шымкент Күрделі Құрылыс” МЧБ, муаллифлик назоратчиси – “А Строй Проект”. Қурилиш қиймати – 2326971979,36 тенге, 2022 йил июлда бошланган қурилишни якунлаш 2024 йилга мўлжалланган. Қурилиш ишлари режа асосида, белгиланган муддатда ва ажратилган маблағлар асосида олиб борилаётгани маълум бўлди. Мазкур қурилиш иншоотлари ва ажратилган маблағларнинг сарфланиши “АМАNАТ” партияси тафтиш-назорат комиссияси назоратида бўлади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-12-05, 03:48 607
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.