26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Буюк дашт эли'' яна бир экспонат билан бойиди

Туркистон вилоятига ҚР Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари Бўлат Тилепов хизмат сафари билан ташриф буюриб, Яссавий мақбарасини зиёрат қилди, этноовул ва ботаника боғини оралаб кўрди.
Шунингдек, “Буюк дашт эли” марказида вилоят маданият бошқармаси ташкилотчилигида ўтган “Буюклардан қолган мерос” тадбирида иштирок этиб, шахсий архивида сақланаётган қозоқ хони Абилайнинг Россия подшосига ёзган хатининг асл нусхасини марказ раҳбариятига тантанали равишда тақдим этди.
Тадбирда вилоят маданият бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси бошлиғи Дамир Жунисов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Пойтахтлик меҳмон тадбирда сўз олиб, уч йилга яқин вақт мобайнида Туркистон шаҳрининг таниб бўлмас даражада ўзгаргани, яъни Туркий оламнинг маънавий пойтахтига айлангани, 200дан зиёд маданий, маънавий, ижтимоий иншоотлар билан бойиганини алоҳида таъкидлади.
Ноёб экспонат тақдим этилган марказ 2020 йил сентябрь ойида Элбоши Н. Назарбаевнинг Туркистон шаҳрига ташрифи чоғида тантанали равишда очилган. Унинг мақсади – Элбошининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” дастурий мақоласида белгиланган тарихий қадриятларни тарғиб қилиш. Марказ Қозоқ хонлиги ташкил топган пайтдан янги давргача юз берган воқеа-ҳодисаларни намойиш этадиган 9та тарихий-замонавий залдан иборат.
Бинонинг биринчи қаватига Туркистон шаҳрининг аҳамиятли қадрияти – Култегин ёдгорлигининг макети қўйилган.
Вазир ўринбосари кўҳна буюмларни кўздан кечирар экан, марказ жамоаси фаолиятига муваффақиятлар тилади. Сўнг “Карвон сарой” мажмуаси, Тўнғич Президент истироҳат боғи, “Олтин Самруқ” театрида бўлди.

2021-05-18, 02:04 540
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.