26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пекинда – ''NAURYZFEST''

Пекин шаҳрида, Хитойда Қозоғистон сайёҳлиги йили доирасида Туркистон вилояти ҳокимлиги “NAURYZFEST” байрам тадбирини ташкил этди. Унда ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев қатнашиб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.

Концерт майдонида томошабинлар миллий таомлар дастурхонига таклиф этилиб, вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ёритувчи варақалар тарқатилди.

Вилоят ижодий жамоалари томошабинларга қозоқ халқининг энг сара куй-қўшиқ ва рақсларини тақдим этишди. Хусусан, “Сүгір” қозоқ миллий-чолғу асбоблари оркестри, «Яссы» рақс дастаси, «Таңба» этноквартети ва хонандалар Пекин шаҳри ва Хитой қозоқларига руҳий мадад берди. «Шашу», «Гәкку», «Түркістан», «Сарыарқа», «Сүгірдің термесі», «Махамбет», «Отан» ва бошқа сара асарлар ижро этилиб, театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

ҚРнинг Хитойдаги Элчихонаси ва Туркистон вилоят маданият ва туризм бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “NAURYZFEST” тадбирида вилоятнинг туризм ва маданият соҳаси вакиллари иштирок этди.

2024 йил – Қозоғистоннинг Хитойда сайёҳлик йилининг расмий очилиш маросими Пекин шаҳрида 28 март куни бошланди. Халқаро сайёҳлик кўргазмасида Туркистон вилояти фаол иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-02, 01:23 410
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.