26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Наврўзнома'' ўн кунлиги бошланди

Туркистондаги Этноовул мажмуасида Ҳамал байрами нишонланди. Тадбирни шаҳар ҳокими девони раҳбари Талғат Қидирбаев очди.

«Халқимиз азалдан Наврўз байрамини дўсту яқинлари, қон-қардошлари билан бирга нишонлаган. Бобо деҳқонларимиз, миришкор боғбонларимиз орзиқиб кутган дамлар етиб келди. Улар ерга барака уруғини сочади, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазади. Зеро, ерга меҳнат билан қанчалик ишлов берилса, деҳқончилик, зироат ҳам шунга қараб баракали бўлади. Рўзғоримиз бутун, ҳаётимиз фаровон бўлиб бораверади. Шаҳар ва қишлоқларда яшовчи барча инсонлар бу муборак фаслни ғанимат билиб, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, турмушимиз равнақи йўлида астойдил бел боғлаб, фидокорона меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшишга харакат қиладилар. Барчангизни Ҳамал куни ҳамда кириб келаётган Наврўз умумхалқ байрами билан яна бир бор табриклайман. Фасли навбаҳор ҳар бир оила, ҳар бир маҳаллага, элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, бахту саодат олиб келсин!», деди девон раҳбари.

Мазмунли байрам шаҳар маданият уйи санъаткорлари томонидан махсус тайёрланган саҳна кўриниши билан давом этди. Аҳоли қишдан эсон-омон чиққани билан бир-бирини табриклаб, бир-бирини бағрига босди. 70 нафарга яқин ёш ҳунармандлар ўз ижод намуналари кўргазмасини ташкил этди, махсус таълим муассасалари ўқувчилари ташриф буюрганларга халқ миллий таомларини таклиф қилди.     

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-16, 02:06 582
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.