26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон – туркий оламнинг бешиги'' мавзуида Туркистонда ёшларнинг халқаро саммити ўтди

Туркистон шаҳрида “Туркистон – туркий оламнинг бешиги” туркий давлатлар ёшлар етакчилари ва фаолларининг халқаро саммити ўтди. Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан уюштирилган анжуманда Туркистон вилояти, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларининг 200га яқин ёшлари иштирок этди.

Тадбирнинг дастлабки кунида иштирокчилар ва меҳмонлар Туркистон минтақасидаги тарихий қадамжоларни оралади. Яссавий мақбарасини зиёрат қилишиб, “Ташриф маркази”га боришди.
Халқаро тадбир ҚР Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг шафелигида уюштирилди.
Саммит иштирокчиларини ҚР Сенати раиси Маулен Ашимбаев видеоалоқа орқали табриклаб, маъруза қилди. У Туркистоннинг туркий олам тарихидаги алоҳида ўрнига тўхталди. Сенат спикери ёшлар етакчиларининг эътиборини сўнгги уч йилда Туркистоннинг замонавий ва кўркам шаҳарга айлангани, Элбошининг тарихий қарори ва Президент томонидан шаҳарни ривожлантиришга улкан эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
– Туркий тилли давлатлар ўртасидаги алоқалар бугунги кунда жадал ривожланмоқда, – деди у. – Қардош давлатларнинг турли соҳалардаги яқин ҳамкорлиги шундан далолат беради. Шунингдек, туркий давлатлар ёшлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирнинг асосий мақсади ҳам шу – туркий давлатлар ёшларини умумий тарих, маданият, анъаналар ва қадриятлар, шунингдек, келажакда туркий олам тараққиёт йўлининг барча туркий давлатлар учун муштараклигини тушунтириш, уларни ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаолликларини оширишдир.
Сенат спикери Туркистон туркий олам тамаддунининг марказларидан бири бўлганлигини таъкидлади. Ёшларга туркий олимларнинг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссасини эслатиб, М. Ашимбаев ёшлар ҳам дунё тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишга интилиши зарурлигини таъкидлади.
– Сизлар бу буюк тамаддуннинг авлодлари ва вакилларисиз. XXI аср – бу фан ва таълим асри. Ҳозирги вақтда фан ва техника давлатлар тараққиётининг асосий кўрсаткичига айланди. Туркийзабон давлатлар бу жараёнлардан орқада қолмасликлари керак. Бу ишда ёшларнинг ўз ўрни бор.
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева Қозоғистонда туркий тилли давлатлар билан ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият берилишини таъкидлади.
– Шу мақсадда биз Туркия билан ҳамкорликда “Ёшлар сиёсатининг стратегик сессияси”ни ўтказдик. Унда муштарак долзарб масалалар муҳокама қилинди ва биз “Ёшлар имконият маркази”нинг кўнгиллилар ҳаракати, ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида тажриба алмашиш юзасидан келишувга эришдик. Бундай стратегик сессияларни муттасил равишда ўтказиб туришни режалаштирмоқдамиз, – деди вазир.
А. Балаева, шунингдек, қардош мамлакатлар ёшлари учун Яссавий номидаги 50та грантнинг ажратилиши таълим соҳасидаги ҳамкорлик, маданий-маърифий маконни кенгайтириш учун янги жўшқинлик беришига умид билдирди.

2021-06-24, 02:30 650
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.