26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Музей нодир экспонатлар билан бойитилмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий музейи фойдаланишга топширилди.
Замонавий талаблар асосида барпо этилган марказда Аҳмад Яссавийнинг шахси, тарихи, ҳаёти ва тасаввуфини бутун дунёга тегишли даражада танитиш, алломанинг теран тадқиқ қилинган ботин илми ва маънавий меросини намойиш қилиш кўзланган. Бугунги кунда янги музей жамғармаси бойитилиб, Яссавий мерослари ва чет эллардаги шогирдларининг асарлари тўпланмоқда. Музейнинг қурилиши ва ривожланишини вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев назоратига олиб, алоҳида эътибор қаратмоқда.
Музей очилгандан кейин буюк алломанинг мероси тарғибот қилиниб, Яссавий шахсини улуғлаш орқали фан ва сайёҳликни уйғун ривожлантириш имконияти пайдо бўлди. Янги музейнинг концепцияси билан танишган вилоят ҳокими Ў. Шўкеев лойиҳа етакчиларига қатор вазифалар юклади. Алломанинг юрт маънавиятидаги ўрнини юксак баҳолайдиган минтақа раҳбари музейнинг мавқеини юксалтириш борасидаги фикрларини илгари сурди. Музей мутафаккир-олимнинг ҳаёт йўлига сафар уюштириб, шарқ мусулмонларининг маънавий устози бўлган дин уламосининг асарларини улуғлайдиган маданий масканга айланади.
Хожа Аҳмад Яссавий музейи 3200 квадрат метрни ташкил қилади. Уни “Самруқ-Қазина” буюртмасига асосан “Базис-А” компанияси бунёд этди.
Туркистонни сайёҳлик марказига айлантириш йўналишида залворли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳардаги сайёҳлик иншоотлари тўғрисидаги маълумотлар дунёнинг энг йирик http://xn–ripadviser-mwi.com/ саёҳатчилар порталига киритилди. Меҳмонлар ва саёҳатчилар билан иш юритадиган экскурсавод-гидларни тайёрлаш ишлари жонлантирилди.
Умуман олганда, Туркистон вилоятида сайёҳлик соҳаси тарихий-англаш, даволаниш-соғломлаштириш ва экологик сайёҳлик йўналишларида ривожланмоқда. Йил охиригача 38та сайёҳлик сармоявий лойиҳаси амалга оширилади. Натижада, 1500та янги иш ўрини очилади. Аҳмад Яссавий музейи эса меҳмонлар кўп келадиган жойга айланишига шубҳа йўқ.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-19, 21:09 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.