26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мустақиллик ва Ватан мадҳи янграган кун

Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги ва “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар режасига мувофиқ, Туркистон шаҳридаги “Алатау” медиа марказида “Назм юлдузлари – 2021” танловининг якуний босқичи ўтди. Уни “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси Директор-бош муҳаррири Алишер Сотволдиев очди.

Туркистон вилояти Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Қоғамдық келісім” давлат муассасаси директори Элмира Жанғазиева жорий йил Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида кўплаб тадбирлар уюштирилганини эслатиб, “Мадҳ этаман, юртим – назмимда!” мавзуида ўтган “Назм юлдузлари – 2021” танлови ўзбек этноси ижодкорлари ҳаётида унутилмас воқеа бўлганини таъкидлади. 

“Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси Абдураҳим Пратов “Назм юлдузлари – 2021” мушоираси “Жанубий Қозоғистон” газетасининг маънавий мулки сифатида ҳамюртларимиз эътиборини қозонгани, шунинг учун ҳам 2005 йилдан буён мунтазам ўтказилаётганини таъкидлади. “Жорий йилги танловда, – деди у, – кўплаб ижодкорлар қатнашди. Шулардан 11 нафари иккинчи босқичга йўлланма олдилар. Ушбу шеърият байрами Қозоғистондаги ўзбек адабий муҳитини жонлантириш ва янада равнақ топиши йўлидаги муҳим қадамдир”.

Ватанимиз тарихидаги улкан байрам арафасида таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали хизмати учун Туркистон ва Кентов шаҳарларида фаолият юритаётган қатор мактабларнинг бир гуруҳ пешқадам устозлари Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирланишди. Алишер Ғофуржон ўғли ва Элмира Уласбек қизи мазкур шарафга ноил бўлган Туркистон шаҳридаги 2-сонли Ҳамза номли мактаб директори Дилбар Дийметова, мазкур мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Ҳамида Чолдонова, 13-сонли Алишер Навоий номли мактаб ўқитувчиси Ҳикматулла Ажиметов, Аҳмад Югнакий номли мактаб директори Дилмира Файзиева, Кентов шаҳридаги “Қарноқ” ўрта мактаби директори Маъмуржон Бобохонов, мазкур мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Жаҳонгир Ҳалилов, 3-сонли гимназия-мактаби директори Улуғбек Бойметов, мазкур муассаса ўқитувчиси Раҳимжон Боқиев, Саврон туманидаги 25-сонли мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Фурқат Субатов, “Иқон” мактаби инглиз тили ўқитувчиси Элмира Муслимова, “Эски Иқон” мактаби ўқитувчиси Шуҳриддин Абдумажитовга ташаккурномаларни топширишди.

Сўнг Алишер Сотволдиев ва Элмира Жанғазиева жорий йил 90 ёш арафасидаги таниқли болалар шоири Эрназар Рўзиматовни чин дилдан муборакбод этишиб, унга Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг “Дўстлик” кўкрак нишонини топшириб, кифтига таҳририят совғаси – зарбоф тўнни ёпдилар. Шунингдек, таниқли ижодкорлар, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари Суннатилла Акромов ва Соатой Камолова ҳам Қозоғистондаги ўзбек адабий муҳитини ривожлантириш йўлидаги самарали хизматлари учун “Дўстлик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.  

Таркиби Абдураҳим Пратов (раис), Зокиржон Мўминжонов, Суннатилла Акромов, Баҳодир Муталов, Ирода Муҳаммаджоновадан иборат ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, жорий йилги танловнинг олий ўринига яқинда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасига аъзоликка қабулланган Долимжон Сайфуллаев лойиқ деб топилди. Биринчи ўрин Абдурауф Абдуғаффоровга, иккинчи ўрин Гулиосиё Ҳасановага, учинчи ўрин Победахон Абдазимова ва Акажон Иззатуллаевга насиб этди. Элдорбек Татиев, Гулҳаёт Аҳмедова, Барно Исоқова, Умида Худойберганова, Ҳасанжон Саййид, Валижон Азим – рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирландилар. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар топширилди.

“Алатау” медиа марказининг масъул директори Тельман Бейсеев “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирга юксак баҳо бериб, унинг қозоқ ва ўзбекларнинг дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Тадбирга А. Сотволдиев якун ясаб, танлов иштирокчилари, барча адабиёт ихлосмандлари ва ОАВ вакилларини Мустақиллик куни билан қутлади ва самимий тилакларини изҳор этди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2021-12-10, 03:56 3003
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.