26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳмад Яссавий номида адабий уюшма тузилди

Туркистон, Кентов шаҳарлари ҳамда Саврон тумани қишлоқларидан ташриф буюрган ижодкорлар бир овоздан ҚР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг фахрий раиси, кўплаб мукофотлар соҳиби, шоир Эрназар Рўзиматовни уюшма раиси этиб сайладилар.
Шаҳар ва қишлоқларда унинг ўринбосарлари сайланади. Кенгаш аъзолари сонини кўпайтириш, ёш ижодкорларни жалб этиш, ой сайин якшанба куни белгиланган вақтда кенгаш йиғилишини ўтказиш, ижод намуналарини муҳокама қилиш ҳамда ташкилий масалаларни кўриб чиқиш хусусида гап борди. “Улес” хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоровнинг хонадонида ўтган ушбу тадбирда адабиётга оид янгиликлар, истиқболли  режалар муҳокама қилинди. Бу борада янгиликлар бисёр. Хусусан, ижодкор Акажон Иззатуллаевнинг иккита янги “Сен ҳам мени соғинармисан?”, “Кимгадир яхшисан, кимга эса йўқ” номли китоблари нашрдан чиқди. Журъат Мирзахонов ҳам Мисрда туркий тилда ижод этувчи шоирлар назм намуналари жамланган тўпламда иштироки билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Тўпламни “Ижодкор” республика уюшмаси тадбирида иштирок этган Ҳусан Убайдуллаев тантанали равишда Ж. Мирзахоновга тақдим этди. 
Тадбирда фаол муаллиф Қодир Аҳмедов, умра сафаридан келган Акмал Иззатуллаев, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Долимжон Сайфуллаев, Жаҳон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаббат Аматоева, тажрибали устоз Ҳусан Убайдуллаев, ижодкор устоз Ойсултон Абдуқодирова, ижодкор Гулҳаёт Аҳмедовалар иштирок этиб, ўз мулоҳазаларини  ўртоқлашдилар.
“Улес” хайрия жамғармаси раҳбари Р. Қўчқоров ҳар сафаргидек ижодкорлар учун қулай имкониятлар яратиш, идора  ташкил этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини, уларни рағбатлантириш, ижодларини китоб ҳолида чоп этиш  режаларини баён этиб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. ҚР “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдураҳим Пратов эса  Аҳмад Яссавий номидаги адабий уюшма тузилганлиги билан аъзоларини қутлаб, фаолиятига ижодий баркамоллик  тилади.  


Тасвирда: А. Яссавий номидаги ижодий уюшма аъзолари ва жонкуярлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-02-10, 02:18 2999
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.