26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устахонага айланган уй

Ҳозирги кунда ўзини ўзи иш билан таъминлаб, жамият равнақига ҳисса қўшаётганлар сафи кенгаймоқда. Жетисай тумани, Қизилқум қишлоғида истиқомат қилувчи Октябрь Ағманов ҳам шундай ишбилармонлардан. Миллий чолғу асбоблар тайёрлайдиган уста 20 йиллик фаолияти давомида 800тадан зиёд дўмбира ясаган. Унинг дўмбиралари харидоргир.
Октябрь Байбақули – асли касби қурувчи бўлишига қарамай, ёғоч усталигига меҳри ўзгача. У асосан дўмбира ясайди. У бу ишни 20 йил муқаддам Арис шаҳридаги Жанар Байғуттиева номидаги мусиқа мактабида бошлаган.
– Дўмбира асосан 4-5 дарахт туридан ишланади. Мен ўзимизда ўсадиган ёнғоқ, қоратолдан ясайман. Агар барча хомашё тайёр бўлса, битта дўмбирани 3-4 кунда ясаш мумкин, – дейди уста.
Ёғоч устасининг айтишича, дўмбира баҳоси унинг ўлчами, буюртмачининг талаблари, фойдаланилган материали ва устанинг меҳнатига боғлиқ. Ҳар бир уста ўз маҳсулотини ўзи баҳолайди. Баъзилари совға сифатида тортиқ қилинишини ҳам айтиш жоиз.
Уста ҳеч кимнинг кўмагисиз уйини устахонага айлантирганидан одамлар мамнун. Агар давлат томонидан ёрдам берилса, фаолиятини кенгайтириб, дўмбирадан ташқари ошхона буюмлари, сандиқ ишлашни ҳам йўлга қўйишни режалаштирган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-23, 03:59 457
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.