26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бадиий сўз усталари куч синашди

Туркистон вилоят маданият бошқармаси шафелигида Ахмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллигига бағишланган бадиий сўз усталарининг вилоят танлови ўтди.
Икки босқичдан иборат танловнинг дастлабки босқичида туман ва шаҳарларда март-апрель ойларида саралаш танловларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар куч синашди. Мамлакатимизда давлат тилининг қўлланиш доирасини кенгайтириш, тил маданиятини юксалтириш, бадиий адабиётни тарғиб қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган танловда 16-28 ёшли ўқувчи ва талабалар иштирок этди.
М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети журналистика факультети 2-курс талабаси Қанат Жўлдасбеков 3-ўринни, Ал-Форобий номидаги умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Айман Жалғасова 2-ўринни, Ўрдабаси тумани, М. Жумабаев номидаги умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Шуғила Бадай 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа якунларига кўра, бош совринга Арис шаҳри, А. Тлеубердин номидаги умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Аяна Ўринбасар сазовор бўлди.
Ғолибларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

2022-04-26, 00:14 3113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.