26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Томошабинларни мафтун этган театр

Жорий йилда Қозоғистоннинг машҳур актёри Асанали Ашимов 85 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Туркистон шаҳрига Алматидан “Янги аср” театри 2 кунлик гастроль сафари билан келиб, 3та саҳна асарини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.
 Спектакль давомида санъат арбобининг ижодий фаолиятига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди. Асанали Ашимовнинг шогирдларидан иборат ёш театр жамоаси “Сўнгги қўнғироқ”, “Жарқанат”, “Тақдир лавҳаси” спектаклларини намойиш этишди. Туркистон мусиқали драма театрида ўтган тадбирга вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ташриф буюрди.
«Тақдир лавҳаси» драмаси Асанали Ашимов ижоди ва ҳаётига бағишланган. Асарда актёрнинг рафиқаси, икки ўғли – Сади ва Мади, қозоқ санъати нуронийлари Ануарбек Мўлдабеков, Раимбек Сейтметов ва бошқа сиймолар образлари ўрин олган. Спектакль муаллифи – Бақит Беделхан.
– Санъат одами – ҳамиша халқ билан бирга. Муқаддас юртга келдим, буюк аждодлар ҳаққига дуо қилдим. Ўтмишга эҳтиром руҳни тозалайди. Инсоннинг фикри тоза, қалби очиқ бўлиши керак. Агар сиз бой бўлсангиз, лекин қалбингиз қашшоқ бўлса, унда сиз камбағалсиз. Саҳна инсонни поклайди, қалбини юмшатади. Икки кун ичида мен бу ерда жуда катта қўллов топдим, одамлар билан учрашдим, илҳом олдим, – деди А. Ашимов.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Асанали Ашимовнинг қозоқ санъати тарихида ўрни ўзгача эканлигини таъкидлаб, унга ҳурмат бажо айлади.
– Туркистондаги театрга эл суйган актёр Асанали оғамизнинг шогирдлари билан ташрифи – биз учун шараф. Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Туркистонликлар номидан сизнинг раҳбарлигингиздаги театр жамоасига миннатдорчилик билдираман, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-05, 03:25 413
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.