26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балиқчилик ривожланади

Бу ҳақда Туркистон вилояти табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси раҳбари Қайрат Абдуалиев маълум қилди.

Бошқарма раҳбарининг айтишича, 2021-2030 йилларга мўлжалланган “Балиқчиликни ривожлантиришнинг минтақавий дастури” тасдиқланган. Унга кўра, 2030 йилгача товарли балиқ етиштириш ҳажмини 20 минг тоннага етказиш  кўзда тутилган. 2022 йилда 6199, 85 тонна балиқ етиштирилиб, режа 101,4 фоизга бажарилди. Шу билан бирга, вилоят ҳокими топшириғининг ижроси доирасида 2023-2025 йилларда туман ва шаҳарларда янги балиқчилик хўжаликларини очиш режаси тасдиқланди.

– 2023 йил учун тасдиқланган 6640 тонна балиқ етиштириш режаси тузилиб, туман ва шаҳар ҳокимларига йўлланди. Бугунги кунда белгиланган режаларни амалга ошириш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда вилоят ҳудудида 5та янги балиқчилик хўжалиги ва янги иш ўринларини ташкил этиш режаланган. Шу билан бирга, “Туркістан ӘКК” ҲЖ томонидан соддалаштирилган насиялаш йўлга қўйилган. Бу йўналишда 14 нафар тадбиркордан 5 млрд. 400 млн тенгега смета таклифлари тушди. Балиқчиликни ривожлантириш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, соҳани ривожлантириш учун сармоядорларни жалб қилиш тадбирлари олиб борилмоқда, – деди Қайрат Амангелдиули.

2023-03-01, 20:28 1511
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.