26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Наврўз – поклик кўзгуси''

Вилоятнинг 17 туман ва шаҳрида 11 март куни «Наврўз – поклик кўзгуси» акцияси доирасида шанбаликлар ташкил этилиб, “Ҳар бир оиладан – бир дарахт” дарахт ўтқазиш тадбири уюштирилди. Мазкур тадбирда туман, шаҳар ҳокимликлари, ижтимоий соҳа ходимлари, кўнгиллилар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, маҳаллалар аҳолиси фаол бўлиб, она замин табиатини ўзгартиришга ўз ҳиссасини қўшдилар.

Жумладан, Арис шаҳрида давлат хизматчилари “Ёшлар имконият маркази” билан бирга 3000, Саврон туманида 1600 тупга яқин дарахт кўчатлари ўтқазишди.

“Ёшлар имконият маркази” Ленгер шаҳар ҳокимлиги ҳамда Афғон уруши фахрийлари ҳамкорлигида кўчалар бўйлаб тол кўчатлари ўтқазишди. Умуман олганда, тадбирда фахрийлар, ёшлар, кўнгиллилар иштирок этиб, 150 тупдан зиёд кўчатлар ўтқазилди.

Март ойи бошидан буён Сўзоқ туманида 11070 туп дарахт, 2 минг 100 туп гул кўчатлари ўтқазилди. Ушбу тадбир Тулкибош туманида ҳам юқори савияда ташкил этилиб, аҳоли дарахт кўчат ўтқазди.

Ўтрор тумани аҳолиси ҳам бу эзгу тадбирда фаол иштирок этди. Шунингдек, Чордара туманида 8650 туп дарахт ва 1500 туп гул экилди. Сариоғоч туманида ўтказилган кўкаламзорлаштириш тадбирида тадбиркорлар, туман аҳолиси ҳамда кўнгиллилар иштирок этди. Ҳар бир муассаса ўзига бириктирилган ҳудудга дарахт кўчатлари ўтқазди. Шанбаликка 20та техника сафарбар этилди. Байдибек тумани маркази – Чаён қишлоғи кўчалари ва истироҳат боғлари, кўп қаватли уйлар ҳовлисига 3000 тупдан зиёд тол кўчатлари ўтқазилди.

Шанба куни Қазиғурт, Келес, Кентов, Ўрдабоши, Жетисай туман ва шаҳарлари аҳолиси ҳам фаоллик кўрсатди. Натижада вилоятдаги сув каналлари тартибга келтирилиб, кўчалар чиқиндидан тозаланди. 

Шундай қилиб, Наврўз байрами арафасида вилоят ҳудуди тозаланди, кўчалар ободонлаштирилди, кўкаламзорлаштириш олиб борилди. Минтақада тозалаш ишлари келгусида ҳам давом этади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-14, 04:57 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.