26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажлис ва маслаҳат депутатларини сайлашда 5та сайлов варақаси берилади

Иккита варақа Мажлис депутатларини, учтаси эса маслаҳат депутатларини сайлашга мўлжалланган.

Мажлис ва маслаҳатларга сайлашда овоз бериш учун Қозоғистон фуқароларига сайлов варақаларининг бешта тури тавсия қилинади. 

Марказий сайлов комиссияси 19 март куни ўтадиган сайлов учун варақаларнинг қуйидаги турларини тасдиқлади:

-партиявий рўйхатлар бўйича сайланадиган Парламент Мажлиси депутатларини сайлаш бўйича овоз бериш учун (кўк рангли);

-бир мандатли ҳудудий сайлов округлари бўйича Парламент Мажлиси депутатларини сайлаш бўйича овоз бериш учун (яшил рангли);

-партиявий тизим бўйича сайланадиган вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтлар маслаҳатлари депутатларини сайлашда овоз бериш учун (бинафшаранг);

-бир мандатли ҳудудий сайлов округлари (қизғиш-сариқ рангли) бўйича сайланадиган вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтнинг маслаҳатлари депутатларини сайлашда овоз бериш учун;

-шунингдек, бир мандатли ҳудудий сайлов округлари бўйича сайланадиган вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар ва туманларнинг маслаҳатлари (кулранг).

Сўнгги варақа Астана, Алмати ва Шимкент шаҳарлари сайловчиларига мўлжалланмаган. Республика аҳамиятига молик шаҳарларнинг аҳолиси фақат 4та варақа олади.

Мазкур сайловдаги варақалар А5 шаклида бўлади.  

2023-03-16, 04:33 286
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.