26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Очиқ мулоқот – аҳоли фаровонлиги гарови

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Тўлебий тумани аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглади. Вилоят раҳбари минтақани ривожлантиришборасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, истиқболдаги режаларга тўхталди.

– Бизнинг вазифамиз – одамларга қулай шароитлар яратиш. Барча таклифлар кўриб чиқилади. Биз, биринчи навбатда, ичимли сув ва инфратузилма муаммоларини ҳал қилишга устувор аҳамият қаратамиз. Тўлебий туманида ҳам бу ҳудудларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Ўтган йилги йиғилишда 14та масала кўтарилган бўлса, 12таси ижобий ҳал этилди. Жумладан, Ленгер шаҳрини сифатли электр қуввати билан таъминлаш ва 35та кўп қаватли уйнинг ҳовлисини ободонлаштириш учун маблағ ажратилди. Умуман олганда, бетакрор табиати, ҳавоси мусаффо ҳудудда сайёҳликни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Бу борадаги ишларни кучайтириш керак, – деди Дархан Сатибалди.

Учрашув ва жамоатчилик қабулхонасида аҳоли вилоят раҳбарига муҳим масалалар юзасидан мурожаат қилди. Улар: уй-жой қуриш учун ер ажратиш, ичимли сув, йўллар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа таклифлардир. Ҳар бир мурожаат ва таклиф инобатга олиниб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Тоғойна қишлоғи кўчаларига электр тармоқларини ўтказиш учун 198 млн. тенге ажратилса, Зертас ва Тоғойна аҳоли манзилларидаги мактаблар қўшимча бино қуриш учун тўлиқ маблағ билан таъминланади. 1 Мамир аҳоли манзилида замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуаси қурилишини якунлаш учун бюджетдан 531 млн. тенге маблағ ажратилди. Иншоот жорий йилда фойдаланишга топширилади.

Ўтган йили туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 41,5 млрд. тенгени ташкил этди. Асосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми 23 млрд. тенгега етди. Бу йил 8 млрд. тенгега 15 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режаланан. 

“Қишлоқ – юрт бешиги” лойиҳаси доирасида 2022 йилда 4та мактаб барпо этилди. Давлатимиз раҳбарининг махсус топшириғига биноан “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 4та мактаб қурилади.

Туман аҳолисини ичимли суви билан таъминлаш мақсадида 5та қишлоқда (Керегетас, Бейнеткеш, Жанажол, Нисанбек, Зертас) сув тармоқларини қуриш учун 1,6 млрд. тенге ажратилиб, ишлар жорий йилда якунланади.

Б. ДЎСМАТОВА, 2023-03-17, 21:54 309
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.