26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ақлли'' ферма ихтирочиси

Ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожланиши баробарида турли “ақлли” буюмлар ҳам кўпаймоқда. Улардан бири – “ақлли” ферма. У илмий лойиҳасини Тўлебий туманидаги 6-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Елдўс Елу ишлаб чиқди, деб хабар беради ҚР Маориф вазирлигининг матбуот хизмати.

Елдўснинг макет шаклидаги “ақлли” фермасида иш жараёни автоматлаштирилган. Фермадаги иш жараёни масофадан бошқарилади, фермернинг ишини осонлаштириш унинг вақтини тежаш имкониятини беради.  Лойиҳани амалга ошириш учун ўқувчига информатика фани ўқитувчиси Айгул Шахаманова ёрдам берган.

–Ультратовушли ускуна одам ёки молнинг “ақлли” фермага яқинлашганини сезиб, серводатчик ёрдамида шлагбаум кўтарилиб, бир неча сониядан кейин ёпилади.

Фермадаги датчиклар орқали ишлайдиган ускуналар молларга вақтида ем-хашак, сув бериб, тунги чироқларни ёқади, зарурат бўлса, молларни югуртиради. “Ақлли” фермадаги ишни мобил телефонга ўрнатилган дастур орқали бошқариш мумкин, – деди ёш ихтирочи.

Елдўснинг лойиҳаси илмий лойиҳалар танловининг туман босқичида 1-ўринга, вилоят босқичида эса 2-ўринга сазовор бўлди. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати. 

2023-03-24, 23:43 1240
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.