26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Индустриявий минтақалар назорат қилинади

Туркистон вилоятидаги индустриявий минтақаларда юзага келган муаммоли масалаларни ҳал қилиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи тузилди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида индустриявий минтақаларда амалга оширилган тадбирлар муҳокама қилинди.

У ердаги ишлар суръатининг сустлигини таъкидлаган вилоят ҳокими сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда тизимли иш олиб бормаган ҳокимларни танқид қилди. Вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Қанат Шўнбасовнинг айтишича, вилоятда умумий майдони 538 гектардан иборат 9та индустриявий минтақа фаолият юритмоқда. Булар – Туркистон шаҳрида, Кентов, Сўзоқ, Қазиғурт, Мақтаарал, Чордара, Байдибек ва Тулкибош туманларида жойлашган. “Turkistan” индустриявий минтақаси 2019 йилда ташкил этилган.

Мажлисда қатор муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Минтақада бирқанча корхоналар тўхтаб турибди.

Улар орасида зарур инфратузилмаси тўлиқ тайёр бўлмаганлари ҳам  бор. Баъзи корхоналарда йўллар, сув, газ таъминоти ва оқава тизими ўрнатилмоқда. Панжаралар ўғирланган ёки бузилган. Алоқа тизимлари билан таъминланмаган.

“Turkistan” индустриявий минтақасида ўтган йилнинг натижаларига кўра умумий қиймати 34,1 млрд. тенгега 2,5 минг иш ўрини очилиб, 44та сармоявий лойиҳа амалга оширилган. Улар, асосан, металлургия, машинасозлик соҳаларида, озиқ-овқат, енгил саноат, қурилишда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Туркистон индустриявий минтақаси ҳудудида умумий майдони 5,6 гектарни ташкил этадиган саноат корхоналари биноларини қуриш режаланмоқда. Шунингдек, Туркистон шаҳри аэропорти йўли бўйида умумий майдони 30 гектарга тенг саноат истироҳат боғининг ҳудуди 2 376 кв.м. ни ташкил этадиган 40та корхона биносини барпо этиш режаланмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-06, 03:31 1235
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.