26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув – ҳаёт манбаи

Вилоятимизда жорий йилда 860 минг гектар ерда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш режаланган. Шу жумладан, обикор ерлар майдони 552 минг гектарни ташкил этади. Минтақамиздаги обикор ерларнинг 30 фоизи жанубий ҳудудлар – Жетисай, Мақтаарал туманларида. Экин майдонларини оқин сув билан таъминлаш масаласига оид навбатдаги мажлисда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди мутасадди раҳбарларга ишни тизимлаштириш, мунтазам назоратга олишни топширди.

Ушбу ҳудуддаги обикор ерларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасидан келадиган трансчегаравий “Дўстлик” магистрал канали орқали оби-ҳаёт билан таъминланади. Бугунги кунда талабга мувофиқ, деҳқон хўжаликларига сув етказиб бериш мақсадида машинали канал ишга туширилиб, сувнинг зарур миқдори етказиб берилмоқда. Бугунги кунда вилоятимизда режаланган 488,6 минг гектар ерни ҳайдаш ва 115 минг гектар ернинг шўрини ювиш ишлари ниҳоясига етди.

Ҳозирги кунда хўжаликлар томонидан оқин сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик ва сув бериш тартибини созлаш мақсадида вилоятимизда аниқ тариф тасдиқланган. Натижада хўжаликларга сувни эҳтиёжлари доирасида тақсимлаш тартиби татбиқ этилди. Бундан ташқари, сув исрофини камайтириш мақсадида “Туркистан” магистрал каналининг бир қисмини темир-бетон билан қоплаш ишлари якунланиб, тўғонлардаги сув ўлчагичлар рўйхатга олинди.

Бугунги кунда “Чордара”, “Қўшқўрғон”, “Кенгсой-Қўшқўрғон” сув омборлари ва “Кўксарой” сув тақсимлагичида сув етарли. 

“Туран су” ўз маблағига жорий йил Ўрдабоши, Саврон туманлари ва Арис шаҳрида 230 чақирим канални механик тозалашни режалаб, бугунги кунда унинг 72 чақирими тозаланди. Эскирган сув иншоотларини тиклаш ишларини жонлантириш мақсадида Сайрам туманида фавқулодда вазият хавфи бўлган «Оқбой-Қорасув» каналини тубдан таъмирлаш, Чордара туманида каналларни таъмирдан ўтказиш, Келес туманидаги 75та канални жорий таъмирлаш кўзланган.

Бундан ташқари, бешта тумандаги 12та сув омборини вилоят тасарруфига ўтказиш ишлари юритилмоқда.

2023-04-13, 02:51 1215
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.