26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёнилғи тақчиллиги бартараф этиладими?

Вилоят ҳокимлигида ўтган мажлисда ёқилғи тақчиллигининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унда вилоят Уюшган жиноятчиликка қарши кураш департаменти, Иқтисодиёт тергов-текширув, Полиция департаменти, Давлат даромадлари департаменти, Чегара ва Божхона хизмати, Транспорт назорати инспекцияси, Статистика департаменти вакиллари, Рақобатбардошликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг вилоят департаменти раҳбарлари, ёқилғи ҳамжамияти, ёқилғи тарқатиш операторлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари соҳиблари қатнашди.

Мажлисга раислик қилган вилоят ҳокими девони раҳбари Еркеғали Алимқулов кун тартиби билан таништириб, масаланинг муҳимлигига тўхталди.

– Вилоятимиз баъзи туманларининг айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 русумли бензин ва дизель ёнилғиси тақчиллиги сезилмоқда. Бугунги мажлисда тақчиллик олдини олиш юзасидан маслаҳатлашиб, муҳим қарорлар қабул қиламиз, – деди девон раҳбари.

Мажлисда Тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Нургул Абдираззақова ёқилғи тақчиллигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди. Унинг айтишича, бугунги кунда нефтни сақлаш омборларида АИ-92 бензиннинг 6 кунга, дизель ёнилғисининг 8 кунга етарли захираси мавжуд. 

Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош Сариоғоч, Қазиғурт ва Мақтаарал туманларида ёқилғининг ноқонуний савдосини назорат қиладиган ишчи гуруҳи ўз вазифасини тегишли даражада бажармоқда. Бундан ташқари, 6 апрелдан ёқилғи қуйиш станцияларига рейд уюштирилмоқда. Натижада қатор камчилик ва қонунбузарликлар аниқланди. 

АЁҚШ назорат аппаратларининг ўрнатилиши тўғрисида Давлат даромадлар департаменти раҳбари Бегзат Абдукаримов маълумот берди.

Рақобатбардошликни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлигининг вилоятимиздаги департаменти раҳбари Алиби Турисбаев АЁҚШларда дизель ёқилғисининг сунъий тақчиллигининг олдини олиш ва баҳони асоссиз кўтарилиш оқибатлари, Полиция департаменти Маъмурий полиция бошқармаси раҳбари Алмас Тастанбеков юк машиналарига қўшимча ёқилғи бакини ўрнатиш масаласига тўхталди. 

Мажлис якунида ваколатли идораларга вилоятимизга махсус ажратилган ёқилғининг қўшни мамлакатлар ва бошқа вилоятларга ноқонуний чиқарилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

2023-04-22, 04:14 957
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.