26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мамлакатимиздаги энг йирик иссиқхона

500 гектар майдонни эгаллаган иссиқхона лойиҳаси “ЭКО-культура” компанияси томонидан амалга оширилиб, 8 мингдан зиёд маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади.

Бу ерда йилига 225 минг тонна помидор етиштирилади.

Янги лойиҳага киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 524 млрд. тенге. 

Янги иншоотнинг тамал тошини қўйиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди, “Қозоғистон тараққиёт банки” ҲЖ директорлар кенгаши раиси Нурлан Байбазаров, “Казах Инвест” ҲЖ бошқаруви раиси Меиржан Юсупов, “ЭКО-культура” агросаноат холдинги директорлар кенгаши раиси Александр Рудаков иштирок этди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди мазкур лойиҳанинг аҳамиятига тўхталиб, вилоятда агросаноат кластери янада ривожланишини таъкидлади.

– Маълумки, Туркистон республикамиз аҳолисини мева-сабзавот маҳсулотлари, жумладан, иссиқхона мажмуасида етиштирилган помидор ва бодринг билан таъминловчи асосий минтақа ҳисобланади. Вилоятда 1569 гектар майдонда 3366та иссиқхона барпо этилган, бу республикадаги иссиқхоналарнинг 71 фоизини ташкил этади. Уларда 12 мингдан зиёд киши меҳнат қилади. Мажмуанинг 87 гектарини саноат иссиқхоналари, 1482 гектарини қишлоқ хўжалиги иссиқхоналари ташкил этади. 2015 йилга нисбатан бу соҳага йўналтирилган сармоялар ҳажми 7 баравар ошган, ўтган йили бу кўрсаткич 74,7 млрд. тенгега етди. “ЭКО-культура” компанияси мамлакатимизга сармоя киритаётгани биз учун катта шараф. Ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Лойиҳанинг ишга туширилиши вилоятда ички бозорга маҳаллий маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг фаровонлигини оширишга хизмат қилади, – деди у.

Келес тумани Бирлик қишлоғида амалга ошириладиган лойиҳанинг биринчи босқичи қурилишини 2024 йил август ойида якунлаш режаланган. Иккинчи босқичи 2027 йилда амалга оширилади. Биринчи босқичда 1000дан зиёд иш ўрини яратилади. 

Замонавий иссиқхона мажмуаларини иситиш тизими ва совутиш, ёруғлик таъминоати томчилатиб суғориш, атмосферадаги карбонат ангидрид гази миқдорини назорат қилувчи замонавий автоматлаштирилган иқлим назорати тизими билан жиҳозлаш режаланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-25, 01:43 1023
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.