26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обикор деҳқончилик янада ривожланади

Туркистон вилоятидаги «Тұран су» муассасаси сув хўжалигига техник хизмат кўрсатиш ва созлаш, механик тозалаш учун зарур замонавий ускуналарга  умумий қиймати 1 млрд. тенгелик 17та техника билан таъминланди. Харид қилинган техникалар вилоятда сув ва қишлоқ хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида жўшқинлик  бериши кутилмоқда. Буюк Британия ва Япониянинг «JCB»,«HITACHI» компанияларининг 10 ва 2 ғилдиракли замонавий экскаваторлари,  бульдозер ва бошқа техникалар деҳқонлар оғирини енгил қилмоқда.

Мазкур муассасанинг Ўрдабоши  туманидаги ишлаб чиқариш-техник базасида ўтказилган йиғилишга Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди махсус ташриф буюрди.

– Маълумки, дунёда сув танқислиги муаммосининг долзарблиги йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Шундай экан, келинг, ҳар бир томчи сувни тежашни ўрганайлик.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев сув хавфсизлигини таъминлаш стратегик аҳамиятга молик вазифа эканини таъкидлаб, Ҳукумат томонидан Сув кодексининг янги лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани, бунда сув захираларини самарали бошқаришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда Туркистон вилоятида ҳам кенг қамровли   ишлар олиб борилмоқда. 

Туркистон вилоятида ҳар йили 210 млн. кубометр сув танқислиги юзага келади. Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида вилоятда қатор сув иншоотлари қурилиши бошлаб юборилиб, улардан 2таси фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, “Боралдай” ва “Байдибек ата” сув омборлари қурилиши лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳалар амалга оширилса, Туркистон вилояти кафолатли сув билан таъминланади, – деди Дархан Сатибалди.

Сўнг минтақа раҳбари вилоятда сув хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган фуқароларни тақдирлади.

Вилоят ҳокими ўз нутқида «Тұран су»  корхонасига аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда ариқ ва зовурларни тозалаш, оқин сув билан таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш борасида  топшириқлар берди.

Вилоятда обикор ерлар 552 минг гектарни ташкил этади. Айни пайтда вилоят коммунал мулкида 17та сув омбори, 3та тўғон, 3та магистрал канал ва 107та ички хўжаликлараро каналлар мавжуд. Уларга техник хизмат кўрсатиш “Туран Су” корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Механик тозалаш орқали сув каналлари очилади ва сув таъминоти сифати ошади. Шу билан бирга, бу фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларидан биридир.

Туркистон вилоятида қуввати 18 млн. куб метрли “Кенсой-Қўшқўрғон-2” сув омбори қурилиб, бунинг натижасида қўшимча 34 млн. кубометр сувни етказиб бериш имконияти пайдо бўлди. “Туркистон” магистрал каналининг 59 чақиримини бетонлаш орқали йилига 60 млн. куб. метр оқин сувни тежашга эришилди. Бундан ташқари, “Боралдай” ва “Байдибек ота” сув омборлари қурилиши лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.                

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-25, 19:58 1025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.