26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонликлар ҳарбий ватанпарварлик ўйинлари ғолиби

Астана  шаҳридаги «AMANAT» партияси “Ёшлар маънавияти” ёшлар қаноти томонидан ташкил этилган “Қайсар” ҳарбий-ватанпарварлик ўйинлари якунланди.

Саралаш босқичида 3000 нафардан зиёд  ёшлар орасидан саралаб олинган ва финал босқичига йўлланма олган 120 нафар иштирокчи икки кун давомида ўзаро беллашди. Улар узоқ масофаларга югуришди ва махсус ҳарбий тўсиқлардан ўтишди. Шу билан бирга, “Менинг юртим – Қозоғистон” мавзуидаги ҳарбий  викторинада ҳарбий тайёргарлик даражасини кўрсатиб, билимини оширди.

Мусобақа якунларига кўра Туркистон вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Қарағанди  вилояти вакиллари иккинчи ўринни эгаллади. Алмати  шаҳри жамоаси эса учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида партия котиби Даулет Карибек “Қайсар”нинг асосий мақсади ёшларда ватанпарварлик руҳини уйғотиш, уларнинг ҳарбий хизматга қизиқишини ошириш эканини таъкидлади.

Туркистон вилояти терма жамоаси аъзоси Стас Грачевнинг айтишича, ғалаба осонликча қўлга киритилмаган, аммо бу вақт ичида болалар янги дўстлар орттирган.

Эслатиб ўтамиз, партия ёшлар қаноти мазкур лойиҳа ишга туширилгани ҳақида ўтган йили «AMANAT»нинг навбатдан ташқари XXII  съездида  маълум қилган эди.             

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-09, 02:33 611
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.