26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рейхстагни забт этган

аскарлардан бири – Неъмат Абдрасилов Туркистон вилоятида истиқомат қилади.

Аскар Сталинград, Курск, Украина, Белоруссия, Польша шаҳарларини душмандан озод қилишда ҳам иштирок этган. Кўрсатган жасорати учун у I-даражали «Қизил юлдуз», I-II-даражали «Шон-шараф», I-даражали «Улуғ Ватан уруши», «Жасорат учун» ва бошқа 24та медаль билан тақдирланган.

– Бундай уруш ҳеч қачон такрорланмаслиги керак. Дунё тинчлигини тилайман. Байрамда эҳтиром кўрсатаётганлардан чексиз миннатдорман. Биз даҳшатли тақдирни бошдан кечирдик. Бугунги авлод бахтли ҳаёт кечирсин, – деди у.

Неъмат Абдрасилов 1922 йил 1 январда Туркистон шаҳрида туғилган. Уруш тугагач, Туркистон шаҳар милициясида ва Туркистон шаҳар депосида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Фахрийнинг 5 ўғил, 1 қизи, 20 невараси ва 18 эвараси бор. Ҳозирда ўғли Элмурод Абдрасилов билан бирга яшамоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев 101 ёшли фахрий Неъмат Абдрасилов хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади.                      

24.kz, 2023-05-11, 02:28 622
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.