26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшларга эътибор – келажакка сармоя

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдининг фармойиши билан вилоятнинг барча туман марказларида замонавий маданият марказлари қуриш режалаштирилган. “Янги авлод маркази” деб номланган маданият масканлари кўп тармоқли бўлади. Улардан бири Келес туманида барпо этилмоқда.

Туманда “Янги авлод маркази”ни  қуриш учун Абай қишлоғи кўчасида жойлашган собиқ пахта қабул қилиш пунктидан 0,50 га ер майдони ажратилиб, давлат далолатномаси олинди. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вилоят бюджетидан зарур маблағ ажратилди. Шунингдек, мазкур ҳудудда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 600 ўринли янги мактаб, музей ва спорт мажмуаси барпо этилади.

Буни Келес туман қурилиш, меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлими бошлиғи Мурат Юсупов саккизинчи чақириқ Келес туман кенгашининг навбатдаги иккинчи сессиясида маълум қилди. Сессияда туман ҳокими Жанибек Ағибаев, туман маслаҳати раиси Нуржан Шаулиев, туман маслаҳати  депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, идора ва муассасалар раҳбарлари, қишлоқ  ҳокимлари иштирок этди.

Бўлим бошлиғининг айтишича, бугунги кунда туманда 2та мактаб қурилиши давом этмоқда. Бундан ташқари, Жамбил ва Қўчқорота қишлоқларида  ҳам маданият уйи қурилиши жорий йилда якунланиши керак. Туманда таълим соҳасидаги “Қулай  мактаб” синов миллий лойиҳаси доирасида 2024 ва 2025 йилларда 5та мактаб қурилишини якунлаш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-15, 23:40 536
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.