26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қишлоқда бир кун''

Туркистон вилоят “Ёшлар имконият маркази” ташаббуси билан туман ва шаҳар ёшлари ўртасида “Қишлоқда бир кун” вилоят танлови ўтди. 

Ёшлар ўртасида анъана ва урф-одатларни улуғлаш, ёшларда миллий қадриятлар ва маънавий фазилатларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танлов тўрт босқичдан иборат бўлди. Жумладан,  биринчи босқичда ўғил болалар ўртасида миллий ўйинлар мусобақаси ўтказилиб, қизлар миллий таомлар тайёрлашди. Иккинчи  босқичда жамоалар анъаналар  ва тарих доирасида саволларга жавоб бериш бўйича беллашдилар. Учинчи босқичда миллий ҳунармандчилик буюмларини ясаш бўйича танлов уюштирилиб, тўртинчи  босқичда ўғил болалар қўй жунини қирқиш мусобақасида иштирок этишса, қизлар миллий таомлар танловида қатнашишди.

Ғолиб гуруҳларга совғалар ва пул мукофотлари топширилди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Қазиғурт” жамоаси бош совринни қўлга киритди. Биринчи ўринни “Сўзоқ” жамоаси қўлга киритган бўлса, “Ўтрор” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи совринли ўрин “Саврон” жамоаси насиб этди. “Энг яхши жамоа” номинацияси соҳиби “Байдибек” жамоаси, “Энг яхши иштирокчи” туркистонлик Қалдибай Алия бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-15, 23:42 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.