26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар орасида ''муҳаббат эстафетаси''

15 май – Халқаро оила куни ҳамда Туркистон вилояти ташкил топганининг 5 йиллиги муносабати билан “Муҳаббат эстафетаси” номли ёш оилалар танлови ўтди.

Вилоят Ёшлар имконият маркази томонидан ташкил этилган танловда минтақанинг 17та туман ва шаҳарларидан энг яхши ёш оилалар иштирок этди. Унда оилалар “Ҳамкор”, “Ким чаққон?”, “Баскетбол”, “Боулинг” деб номланган тўрт босқичли мусобақада беллашишди. Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев ушбу танловнинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида гапириб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

– Мамлакатнинг барқарор тараққиёти учун ҳар бир оилада тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик бўлиши керак. Шу билан бирга, демографик ўсиш юқори бўлган Туркистон вилояти учун оилавий қадриятларни улуғлаш жуда муҳим. Зеро, кўп фарзандли оналаримизнинг аксарияти вилоятимизда истиқомат қилади. Минтақа ёшлар сони бўйича ҳам биринчи ўринда. Вилоятда ҳар йили минглаб ёшлар оила қурмоқда. Бугун оилавий ҳурмат, меҳнатсеварлик, маънавий-ахлоқий фазилатлар билан ажралиб турадиган оилалар беллашиб, ўзлигини намойиш этишди, – деди Бейсен Даулетули.

Танлов якунига кўра, оилада аҳиллиги билан ажралиб турган, авлодлар давомийлигининг ўзига хос намунасини кўрсатаётган энг намунали оилалар совғалар билан тақдирланди. Жетисайлик Ўтепбергеновлар оиласи 1-ўринга муносиб топилди. 2-ўрин сариоғочлик Ундирбековлар оиласига, 3-ўрин Туркистон шаҳридаги Ўразбековлар ва ўтрорлик Тўлешовлар оиласига насиб этди.

Шунингдек, Тўлебий туманидан Есқуловлар оиласи “Томошабинлар эҳтироми” номинациясига сазовор бўлди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати., 2023-05-18, 20:31 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.