26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаб очилди

Ўрдабоши тумани, Мақташи қишлоғида С. Исабеков номидаги 200 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди. Ўқув масканининг очилиши ва ўқув йили якунланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Нурбек Бадирақов иштирок этиб, аҳолини қўш шодиёна билан қутлади.

Тадбирдан сўнг туман ҳокими, қишлоқ оқсоқоллари, фахрий устозлар ва соҳа мутахассислари янги мактабнинг ички қисмини кўздан кечиришди. Ўз навбатида туман раҳбари мактабнинг хотира китобига ўз тилагини ёзиб қолдирди.

– Давлат раҳбари ҳокимликларга мактаблар қуришни топширган. Таълим сифатини ошириш ҳам устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Туманимиз тадбиркорлари мактаб қуришда саховат кўрсатишмоқда, – деди туман раҳбари.

Маросимда қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан мактабнинг рамзий калити мактаб директорига топширилиб, таълим масканининг рамзий тасмаси қирқилди.

 Мактаб қурилиши 2021 йил июль ойида бошланган. Смета қиймати 840 млн. тенге.

2022-2025 йилларда туманда жами 10557 ўринли 13та давлат (7200 ўқувчига мулжалланган) ва 8та хусусий (3357 ўқувчига мўлжалланган) мактаблар қурилиб, фойдаланишга топшириш режаланган.     

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-06-03, 02:53 566
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.