26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаол ёшлар тақдирланди

Х. А. Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг Маданият марказида фаол талабаларни «Яссавий юлдузи» деб номланган тақдирлаш маросими ўтди. Унда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев иштирок этди ва университет талабаларининг Туркистонни ёшлар шаҳрига айлантиришга қўшган улкан ҳиссаларини таъкидлади.

– Ушбу таълим муассасаси мустақиллик йилларидан бери Туркистон шаҳри тараққиётига хизмат қилиб келмоқда. У бутун  мамлакат бўйлаб халқаро мақомга эга бўлган биринчи университет сифатида танилган. Икки қардош давлат ташаббуси билан ташкил этилган таълим маскани туркий олам ёшларини бирлаштириш учун ажойиб майдонга айланди. Дарҳақиқат, Туркистонни ёшлар шаҳрига айлантиришда сизнинг ҳиссангиз катта, – деди вилоят ҳокими ўринбосари Б. Тажибаев.

Университет ректори Жанар Темирбекова тадбир мақсадини қайд этиб, ўқув йили давомида фаол бўлган талабаларга миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда фаолларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-06-03, 02:54 562
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.