26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги масжид очилди

Сўзоқ қишлоғида янги масжид қурилиши ниҳоясига етиб, фойдаланишга топширилди. Вилоят бош имом-хатиби Ержан Тўлепов жамоатни масжид очилиши билан табриклаб, ташаббускор Мурат Жумабековга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у ҚМДБ раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанулининг саломини етказиб, саховатпеша тадбиркорни ташаккурнома билан тақдирлади.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Мухит Турушбеков ҳам туман аҳлини янги масжид очилиши билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди.

– Мустақиллик шарофати, аҳолининг ҳамжиҳатлиги туфайли маънавият иншооти очилмоқда. Одамларни тили, ирқи, миллатига қараб ажратмай, уларни бирлаштирган имон уйининг очилишига масъул бўлган фахрий фуқаромизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, – деди туман раҳбари.

Маросимда, шунингдек, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишев янги масжид очилишига ҳисса қўшган фуқароларга самимий миннатдорчилик билдирди. 

Улуғ Ватан уруши иштирокчиси Мирзахмет Жилисбаев, Туркистон вилоятининг фахрий фуқароси Сексенбай Турусбеков, кўплаб зиёлилар, қўшни вилоятлардан келган меҳмонлар эзгу тилакларини изҳор қилишди.

Тадбир шоирларнинг “Сўзоғим – қозоқнинг бахтиёр маскани” мавзуидаги мушоираси билан давом этди. Унда “Қурмет” ордени соҳиби Бекарис Шўйбеков, шунингдек, Ойбек Калиев, Жансая Мусина, Еркебулан Қайназаров, Мухтар Ниёзов, Дидар Камиев, Нурлибек Мейирманов ва Калижан Билдашов ўзаро беллашдилар. 

Шу куни Қозоғистон ва Ўзбекистон эстрадаси юлдузлари иштирокида “Терискей, айланайин қиёфангдан!” деб номланган гала-концерт ўтди.

Байрам оқшомида юлдузли жуфтлик Қидирали ва Қарақат, таниқли хонанда Айгул Қўсанова, Қозоғистон Республикаси маданият арбоби Жубаниш Жексенули, Дўсимжон Танатаров, таниқли қўшиқчи-бастакор Берик Сексенбекули, Асқар Жунисбеков ҳамда тошкентлик “Бархан” гуруҳи чиқишлари элга манзур бўлди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-06-06, 01:59 596
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.