26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚХА ва сиёсий партиялар меморандум имзолади

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХII сессиясида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ҚХА ва сиёсий партияларни бирлашиб, эл бирлиги йўлида ҳамкорликда ҳаракат қилишни топширди. Президентимиз топшириғи доирасида Туркистон минтақасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шу муносабат билан Қозоғистон халқи Туркистон вилояти Ассамблеяси ва сиёсий партиялар вилоят бўлимларининг қўшма йиғилиши ўтди.

Йиғилишни Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари – Қозоғистон халқи вилоят Ассамблеяси раиси ўринбосари Бейсен Тажибаев олиб борди ва мазкур йиғилиш юрт бирлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Қўшма йиғилишда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаев, сиёсий партиялар вилоят бўлимлари раҳбарлари, вилоят ҚХА тузилмалари ва этномаданият бирлашмалари раислари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят ҚХА раиси ўринбосари Бейсен Тажибаев ва сиёсий партияларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари билан меморандум имзоланди.

– Мазкур меморандум томонларнинг ижтимоий тотувлик ва миллий бирдамликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган. Юрт осойишталиги йўлида ўз кучини бирлаштирган маҳаллий ҳокимият органлари, сиёсий ташкилотлар, жамоат фаолларининг ҳамкорлиги жамиятнинг кучини мустаҳкамлайди, – деди Бейсен Даулетули.

Тадбирда сиёсий партиялар ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари меморандумнинг эл бирлигини сақлашдаги аҳамиятини таъкидлаб, жамоат ишларини биргаликда адо этишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Йиғилиш якунида ижтимоий тотувликни сақлаш таклифлари илгари сурилди.

 

2023-06-08, 01:17 615
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.