26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги корхона очилади

Жетисай туманининг ҳокими Серик Мамитов австралиялик сармоядорларни қабул қилди. Австриянинг “Hilfswerk International” компанияси раҳбари Стефан Фритз ва ушбу ташкилотнинг молиявий директори Бернард Степанак, болгариялик Стоянка Монолчевалардан иборат делегацияни корхонанинг Марказий Осиёдаги вакили, тожикистонлик Умет Асланов бошлаб келди.

Учрашувда Австрия сармоядорлари тумандаги деҳқон хўжаликларида етиштирилган мева-сабзавот, полиз экинларини экспортга чиқарилмайдиган қисмини қайта ишлаш мақсадида корхона очишни кўзлаётганини қайд этишди.

Ўз навбатида туман ҳокими сармоядорга туман ҳокимлиги томонидан қонун доирасида ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

– Биз ҳозир турли соҳаларда халқаро миқёсда фаолият юритаётган хориж компанияларини туманга таклиф қилиб, туманнинг иқтисодий-сармоявий салоҳияти билан таништиряпмиз. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариладиган хомашёни чуқур қайта ишлайдиган корхоналар барпо этиш – давр талаби. Барча таклифларни чуқур таҳлил қилиб, самарадорлигига ишонч ҳосил қилгач, шартнома тузамиз, – деди туман ҳокими.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-26, 20:16 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.