26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро илмий-тадқиқот семинари ўтди

6-7 ноябрь кунлари Туркистон шаҳрида «KZ инновациялық технологиялар ҒӨО» МЧБ ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида  «Туркистон вилояти қишлоқ хўжалигига полимер-минерал материалларни жорий этиш» мавзусида халқаро семинар  ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – сувни тежайдиган ва гидроизоляция  материалларидан фойдаланган ҳолда Туркистон минтақасида ернинг намлиги ва ҳосилдорлигини ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича ишлар натижалари билан таништириш эди. Семинар вилоятимиз агросаноат мажмуасида сувни тежаб,  ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

Тадбирнинг очилиш маросими ва дастлабки куни Ўтрор туманида  ўтди. Унда ҚР Сув хўжалиги ва ирригация, қишлоқ хўжалиги вазирликлари вакиллари, Ўтрор тумани ҳокими Сакен Султанханов, Ўзбекистон, Россия, Шимкент ва Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Семинарнинг иккинчи кунида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули иштирок этди. У олимлар билан фикр алмашиб, вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илмий изланишлар натижаларига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

2023-11-13, 19:45 593
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.