26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Авазхон – «Шаңырақ» танловининг совриндори!

Қозоғистоннинг пойтахти Астана шаҳридаги "Дўстлик уйи"да ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги билан "Жамоат тотувлиги" республика давлат корхонаси шафелигида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг этножурналистика соҳасидаги «Шаңырақ» республика ижодий танловининг ғолибларини шарафлаш ва мукофотлаш тадбири юксак савияда ўтди.

Танлов давомида ҚХА фаолиятини, лойиҳаларини матбуотда ёритиб, обрусини оширадиган, жамоат тотувлиги ва умуммиллий ҳамкорликни ривожлантиришда давлат сиёсатини атрофлича тарғиб қиладиган илғор муаллифлар – қалам аҳли саралаб олинди.

Танловда республика, вилоят ҳамда этнооммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тантанали тадбирда танлов ғолиблари диплом ва пул мукофотлари соҳибларига айланишди.

Улар сафида Туркистон вилояти журналистикасининг илғор вакили, ҚР Журналистлар уюшмаси аъзоси, «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррирининг муовини Авазхон Абдуфаттоҳ ўғли Бўронбоевнинг ҳам борлиги қувонарли. 

Авазхон Абдуфаттоҳ ўғлини ижодда эришган ютуғи билан самимий табриклаймиз, ҳамкасбимизга мустаҳкам соғлик ва ижодий баркамоллик ҳамиша ёр бўлсин!

«Жанубий Қозоғистон» мухбири., 2023-12-02, 03:48 1111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.