26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорабулоқ ҳақида янги фильм

Қорабулоқ – номи республикага таниқли, иқтисодиёти жадал ривожланаётган, 58 мингдан зиёд фуқаро истиқомат қилаётган қишлоқ. Аҳолиси қадимдан чорвачилик ва деҳқончилик, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиб келган, бугунги кунда  ҳам турли жабҳаларда эл равнақи йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Дарҳақиқат, қишлоқ тарихи 2017 йили нашрдан чиққан Зумрад Аҳмедованинг “Кўҳна ва навқирон Қорабулоқ” китобида батафсил ёритилган. 

Яқинда қишлоқ Маданият уйида ушбу китоб асосида яратилган “Ягона халқ, ягона эл, ягона тақдир” фильмининг тақдимоти ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, зиёлилар, турли жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари, ота-оналар, талабалар ва ўқувчилар иштирок этишди.

– Муқаддам китоб асосида фильм яратиш ҳақида шимкентлик ижодкорлар каминага мурожаат қилишган эди, – дейди лойиҳа муаллифи, Сайрам туманининг фахрий фуқароси, туман ўзбек этномаданият бирлашмаси хотин-қизлар кенгаши раисаси Зумрад Аҳмедова. – Маълум бўлишича, лойиҳани амалга ошириш учун анчагина маблағ керак экан. Шунинг учун, чуқур ўйланиб, уни ўз кучимиз билан юзага чиқаришга бел боғладик. Қишлоғимиз ҳокими К. Абдулаҳатовнинг далдаси бизга куч-қувват берди. Таъкидлаш жоиз, фильмни суратга олиш жараёни осон кечмади. Баъзи кунлар бир-икки дақиқалик тасвирни суратга тушириш учун бир кунлик вақт сарфлашга тўғри келди. Бу ўринда видеотасвир устаси Азиз Абдурасуловнинг хизматини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Фильмда қишлоқнинг тарихи, бугунги қиёфаси, ушбу заминдан етишиб чиққан машҳур олимлар, устозлар, санъаткорлар, шифокорлар ва спортчилар, шунингдек, таълим ва тиббиёт масканлари, қорабулоқликларнинг ўзига хос удумлари, урф-одатлари ва анъаналари, таомлари ҳақида атрофлича ҳикоя қилинади. 

“Кўҳна ва навқирон Қорабулоқ” китобини тайёрлаш жараёнида академик Константин Юдахиннинг Қорабулоқ диалектига оид илмий изланишлари ҳақидаги маълумотни ҳамюртимиз, фахрий устоз Мавлон Аҳмадқулов(Аллоҳ раҳматига олсин!) берган эди. Шундай улуғ олимнинг Қорабулоқда яшаб, маҳаллий мактабларда дарс бергани кўпчилик учун янгилик бўлди. Қозоғистон ватанпарварлиги ҳамда ўзбек-қозоқ халқларининг азалий дўстлигини улуғлаш, миллий қадриятларимизни тарғиб этиш ушбу фильмнинг бош мақсади эди.

Тадбирда сўз олган фахрий устоз Абдураҳмон Нишонбоев, таниқли сухандон Абубакир Хонхўжаев, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасининг Сайрам тумани бўйича махсус мухбири Зокиржон Мўминжонов, Сайрам туман маслаҳати депутати Бобур Қўрғонов, Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Шомуродовлар ушбу ҳужжатли фильмнинг ўлка тарихини ўрганишдаги  аҳамиятини таъкидлаб, ижодий жамоага самимий тилакларини етказишди. 

З. Аҳмедова фильмнинг яратилишида беғараз ёрдам кўрсатган Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокими К. Абдулаҳатов, унинг ўринбосари Б. Шомуродов, шунингдек, “BEST-studio” раҳбари Азиз Абдурасулов, монтаж усталари Бунёд Раҳматуллаев ва Шаҳзод Ирисдавлатов, таржимон Ҳасан Исмоилов, аэросъёмка устаси Рафқат Исмоилов, сухандонлар Нурлан Қилишбаев ва Гўзал Аҳмедова, овоз оператори Ҳалимжон Алиев, ёрдамчилар Ҳаётилло Искандаров ва Бунёд Баҳодиров, тасвирчилар Достон Ҳакимов ҳамда Ҳасан Исмоиловларга миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида З. Аҳмедова Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокими К. Абдулаҳатов номидан ташаккурнома билан тақдирланди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-12-05, 22:25 1240
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.