26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон делегацияси Қатар мамлакатида бўлди

Агросаноат мажмуасини ривожлантириш, илғор мамлакатлар билан тажриба алмашиш мақсадида бир гуруҳ чорвадорлар, соҳа мутахассислари, чорвачилик соҳаси ривожланган туманлар раҳбарлари Қозоғистон Ҳукумати делегацияси таркибида хорижий мамлакатларга хизмат сафари билан борди. Шу жумладан, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Нурбек Бадирақов ва “Қайып ата”  МЧБнинг бош директори Сирим Ертаев Қатар давлатига боришди.

Мақсад – чорвачиликдан тортиб чорвачилик биржасида сотишгача бўлган барча босқичларда соҳанинг илмий-амалий базаси ва ишлаб чиқариш технологиялари билан танишишдан иборат эди.

Ташриф давомида делегация гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган Қатарнинг йирик “Widam Food Company”, “KOWKABET ALSHARQ” компаниялари раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.

Қатар сармоядорлари Қозоғистоннинг қўй гўштига қизиқиш билдиришмоқда. Учрашув натижасида томонлар икки мамлакат ўртасида гўшт бозорини ривожлантириш борасида маркетинг тадқиқотини бошлаш орқали рақобатбардошликни ошириш доирасида саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-12-07, 02:20 1040
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.