26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарбияда аждодларимиз анъанаси мухим

Вилоят маркази Туркистон шаҳар ҳокимлигида ҚР Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан кенгаш учрашуви ўтди. 

Туркистон шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков вилоят марказида фаолият юритаётган фахрийлар, оқсоқоллар ва онахонлар кенгашлари раҳбарлари Жарқинбек Қулбайимбетов, Аскер Абдиханов, Улжан Мустафаева, Қозоғистон халқи Ассамблеяси таркибидаги ўзбек, турк, славян этномаданият бирлашмалари раислари ва вакиллари Баҳодир Ирисметов, Усен Медедов, Галина Хисматулиналарнинг эл бирлиги ҳамда юрт осойишталиги борасидаги таклиф-тилакларини тинглади. Фахрий отахон Тўлқин Саидмуродов ҳоким Нурбўл Абдисаттарули фаолиятига ижобий баҳо бериб, байрамларга бағишлаб ўтказилаётган тадбирларни ташкил этиш юзасидан таклифларини баён этди. Шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги хотин-қизлар кенгаши раисаси Муҳаббат Ибрагимова, Иштиҳат масжиди имоми Рўзимат ҳожи Камоловлар таклифлари тингланди. 

Ижтимоий тармоқларда этнослараро тотувликка раҳна солувчи, давлатимиз қонунларига зид матнлар чиқарилишини ман этиш тизими даркорлиги таклифини ҳоким маъқуллади. Кенгаш поёнида Н. Турашбеков ҳаётий тажрибаси мўл, кўпни кўрган, элда обрўли кенгаш иштирокчиларига кўп йиллик жамоатчилик асосидаги самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, аждодлар анъанасига оид тарбия борасида илтимосини баён этди: 

– Тарбия масаласида ёшлар қаторида уларнинг ота-оналари билан ҳам ишлашимиз зарур. Оқава қудуқларининг металл қопқоқларини ўғирлаш ҳоллари камаймаяпти. Асоратидан кўпчилик жабр кўрмоқда. Бунга чек қўйсак. Туркистон шаҳрида катта ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Кечаси кўчаларни ёруғлик билан таъминлаш даражаси 87 фоизга етди. Ҳаёт фаровон. Лекин, аҳоли табиатида шаҳар ҳокимлигидан мантиқсиз, ўринсиз талаб қилиш, асабни бузиш ҳолатлари учрамоқда. Мустақилликнинг илк йиллари ва бугунги ҳаётни таққослаш қийин. Шукрона, қаноат, давлатимизга ҳурмат ҳисси устун бўлса... – деди ҳоким Н. Турашбеков.

Ш. МАДАЛИЕВ., 2023-12-09, 04:32 1295
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.