26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“КЕМА ҚОЛГАН” ЧЎҚҚИСИНИ БЎЙСИНДИРДИК

Мазкур тадбир “MIRAS”нинг тўнғич раиси Мархабат Байғутнинг 80 йиллигига бағишланди.

Мен уни ғоялар сардори деб атаганман, у ҳақиқатан ҳам шундай эди. “MIRAS”ни энди сен бошқар”, деб ишни менга топширган эди. Илк бор жавобгарликни олганимда, ростини айтсам, иккиландим. Аммо энди ана шу омонатни елкада кўтариб, сайёр йиғилишларни ўтказиб келмоқдамиз. У маънавияти юксак, одил инсон эди, ҳеч ким билан тортишмасди, бирор нарса маъқул бўлмаса, қўлини силтиб қўярди. Майда гап-сўз, мунозарадан юқори турарди. У қалами ўткир, эл учун айтадиган сўзи бисёр, гўзал хулқли инсон эди. Ҳа, ҳеч нима абадий эмас…

80 йилликни нишонлаш учун Қазиғуртдаги “Кема қолган” чўққисига чиқишни мақсад қилдик. Бу унинг руҳини шод қилиш ниятимиз эди… Авлодларга қолдирган қаламингиз – эзгулик мероси. “MIRAS”чилар сиздан миннатдор. Ётган жойингиз жаннатдан бўлсин! Қабрига ўрнатилган қабртош ярим очилган китоб шаклида ясалган экан. Сиз ростдан ҳам китобсиз, эл учун яратилган қимматли хазинасиз. “MIRAS”чилар сизга қадрлашади.

“AMANAT” партияси вилоят филиали ҳузуридаги “MIRAS” кенгашининг йиғилиши жорий йилнинг 16 майида муқаддас Қазиғурт туманида жуда юқори савияда ўтди. Кенгашдан кейин соат 16:30да Қазиғурт тоғи томон йўл олдик. “Кун қайтганда чиқармиз” деганимизга қарамай, қуёш  қаттиқ қизитиб турди. Афсоналарда айтилишича, инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолган Нуҳ пайғамбарнинг кемаси айнан Қазиғуртга тўхтаган экан. Нуҳ (а.с.) одамларни иймонга чақирган, лекин унинг қавми ишонмаган. Яратган уларга катта тўфон юборган ва фақатгина Нуҳ (а.с.) ва унинг кемасидаги иймонли инсонлар ва ҳайвонларгина омон қолган. Бу инсон тарихидаги катта синов ва янги даврнинг бошланиши бўлган.

Бу шунчаки афсона эмас, балки миллат хотирасига сингиб кетган умид ва омонат рамзидир. Минг йил ўтса-да, Қазиғурт номи тилга олинганда инсониятнинг қайта тирилиши тўғрисидаги фикри келади. “MIRAS” кенгаши аъзолари билан афсоналарни эслаб, табиатдан завқ олиб, тоғ чўққисига чиққанимизда, гаплашиб, кўнглимизни ёрдик. Чўққига етган пайтимизда қуёш ботиб, шом тушган эди. Соатга қарасам 20:30 бўлган экан. Қазиғуртга бир борган одам – тарих билан сўзлашиб, табиат билан тил топишиб қайтади. Бу – қалбга хотиржамлик, руҳга куч берадиган, руҳни кўтарадиган муқаддас макон. Тоғ этагидаги шамол, осмон билан тиллашган чўққилар, табиатнинг сирли мусиқаси уйғунлиги — буларнинг барчаси инсонни маънавий тозалайди, руҳий куч-қувват беради. Бу ердаги ҳар бир тош, ҳар бир йўл – минг йиллик сир-асрорларга гувоҳ. Бу тоғ – ўтмиш ва бугунни боғлаб турган маънавий кўприк.

Ҳозир ҳаммамиз янгиланиш, ўзгариш ҳақида кўп гапирамиз. Қазиғурт – айнан шу ғоянинг илдизи. Денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган Қазиғурт тоғининг “Кема қолган” чўққисига чиқиб, Қуръон ўқиб, дуо қилдик.

 

Қалийма ЖАНТЎРЕЕВА, “AMANAT” партияси вилоят филиали ижроия котиби ўринбосари, вилоят маслаҳати депутати., 2025-06-21, 03:19 33
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.