26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда илк бор юракка жарроҳи қилинди

Туркистон шаҳрида 1 октябрдан эътиборан юрак-қон томирлари хасталиклари жарроҳилиги амалга оширилмоқда. “Талғат” клиникаси биносида жойлашган “Asia Med Clinic кардиомаркази шифокорлари 2 ҳафта мобайнида 30га яқин беморни жарроҳи қилган. Марказнинг бўлим мудири, интервенцион кардиолог Елтай Артиқбаевнинг айтишича, уларнинг барчаси муваффақиятли ўтган.
Юрак томирларидаги қон ҳаракати бузилишлари хасталигига чалинган беморлар учун бепул хизмат кўрсатадиган кардио марказ замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Хусусан, Германиядан махсус харид қилинди. 300 млн. тенгелик Siemens ангиограф аппарати миокард инфарктида, юрак қон томирларини жарроҳи қилишда қўлланиладиган ноёб ускуна.
– Малакали шифокорларимиз барча беморларнинг дардига шифо улашишга тайёр. Жарроҳилик асосан, йўлланма (портал) орқали амалга оширилади. Албатта, шошилинч ҳолатларда вақт билан ҳисоблашмай жарроҳилик қилиш ҳам бизнинг шифокорлик бурчимиз. Айни дамда барча беморларнинг аҳволи барқарор, – деди кардиомарказ директори Саламат Қурманаев.
Бу ерда Нур-Султан, Алмати, Ақтау шаҳарларидан келган 15 нафар тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. Кардиология соҳасида 6 йиллик тажрибага эга шифокор Елтай Ертайули Алмати шаҳрида фаолият юритган.
Х. А. Яссавий номидаги ҲҚТУ битирувчиси. Она юртининг тараққиётига ҳисса қўшишга келган шифокор суҳбат асносида вилоят аҳлига сидқидилдан хизмат кўрсатишга тайёрлигини айтди.

Туркистон вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-10-21, 00:22 171
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.