26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
МХҚ аҳолини огоҳлантирди

KAZINFORM. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси сўнгги кунларда кўпайиб бораётган сохта ходимлардан огоҳликка чорловчи муҳим баёнот билан чиқди. Мазкур сохта шахслар ўзларини МХҚ ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ходими сифатида кўрсатиб, фуқароларни алдаб, тузоғига илинтиришга уринишмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фирибгарлар фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларнинг банк ҳисобларида «шубҳали операциялар» аниқланганини ёки гўёки олиб борилаётган тергов ишига алоқадорликлари ҳақида хабар беришади. Айрим ҳолатларда, ҳатто миллий хавфсизликка таҳдид ҳақида гапириб, фуқароларни террорчиликнинг олдини олиш учун шошилинч ҳаракат қилишга ундашади.

Фирибгарлар ўз сўзларини «исботлаш» мақсадида мессенжерлар орқали сохта хизмат гувоҳномаларини кўрсатишади ёки МХҚ логотипи тасвирланган сохта ҳужжатларни юборишади. Улар фуқароларни пули «хавф остида» эканига ишонтирар экан, маблағни «хавфсиз ҳисоб-рақамга» ўтказишни ёки гўё текшириш мақсадида қарз олишни таклиф қилишади.

Шунингдек, айрим ҳолларда сохта ходимлар «ишга жойлаштириш» ёки «ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш» учун ҳам маблағ талаб қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Қўмита таъкидлаганидек, бу каби ҳаракатлар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси (Фирибгарлик) ва 385-моддаси (Ҳужжатларни сохталаштириш, тайёрлаш ёки тарқатиш) доирасига киради.

МХҚ фуқароларни расман огоҳлантиради: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳеч қачон телефон орқали пул талаб қилмайди ва сизнинг банк ҳисоб-рақамларингизга даҳл қилмайди. Агар сиз шундай қўнғироқ ёки шубҳали таклиф қабул қилган бўлсангиз, зудлик билан полиция идораларига мурожаат қилишингиз зарур.

2025-07-16, 22:13 47
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.