26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғлом жамият – барқарор келажак таянчи

Мамлакатимизда мажбурий ижтимоий-тиббий суғурта тизими ислоҳ этилмоқда

Жамият соғлом бўлса, давлат барқарор бўлади. Шу боис Қозоғистонда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш, ҳар бир фуқаронинг соғлигини давлат кафолатида таъминлаш мақсадида муҳим қадам ташланди. Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан «Мажбурий ижтимоий-тиббий суғурта ва тиббий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Бу қонун – инсонпарвар сиёсат ифодаси, жамиятнинг кам таъминланган қатламига давлатнинг амалий ёрдами, фуқаро саломатлигига бўлган масъулиятли муносабат намунасидир.

Қонун билан Қозоғистон Республикасининг қуйидаги бешта асосий кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

– “Никоҳ ва оила тўғрисида“ги кодекс,

– “Тадбиркорлик“ кодекси,

– “Аҳоли соғлиги ва соғликни сақлаш тизими тўғрисида”ги кодекс,

– “Ижтимоий кодекс“,

– “Бюджет кодекси“. Ушбу ўзгартиришларнинг асосий мақсади – тиббий хизматлар тизимини созлаш, суғурта ва кафолатланган тиббий ёрдам ўртасидаги вазифаларни ажратиш ҳамда аҳоли учун давлат кафолатларини янада кенгайтиришдан иборат.

МИТС тизимидаги асосий ўзгаришлар

2026 йил 1 январдан эътиборан, тиббий хизматлар бирлаштирилган ягона асосий пакет таркибида тақдим этилади. Бу пакетга қуйидагилар киради:

– тез тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий хизматлар;

– паллиатив – оғир ва давомли касалликларга чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тиббий ва ижтимоий ёрдам;

– юқумли ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволаш;

– скринингларнинг айрим турлари (онкология ва бошқа хавфли касалликлар) – суғурта мақомидан қатъиназар.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг аксарият қисми МИТС тизимига ўтказилади. Бирламчи қабул эса кафолатланган тиббий ёрдам доирасида сақланиб қолади.

Онкологик скрининглар МИТС тизимидан кафолатланган бепул ёрдам пакетига ўтказилади. 

Режа асосидаги тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. Махсус таҳлиллар орқали иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволдаги оилалар аниқланиб, уларнинг аъзоларига МИТС маблағлари маҳаллий ҳокимлик ҳисобидан тўланади. Натижада 1 миллион фуқаро давлат ҳисобидан суғурта тизимига жалб этилади.

МИТС тизимида камида беш йил узлуксиз бадал тўлаган шахслар, асосли сабаблар билан тўловларни вақтинча тўхтатса, олти ой мобайнида суғурталанган мақомини йўқотмайди.

Бу меъёр фуқароларнинг суғурта кафолатларини янада барқарорлаштириш ҳамда вақтинча ишсизлик ёки иқтисодий қийинчилик пайтида ҳам тиббий ёрдамдан узилмасликка хизмат қилади. Бугунги ислоҳотлар Қозоғистонни кучли ижтимоий давлат сари етаклаётганини яққол кўрсатади. Инсон манфаатларини устувор қўйган давлат фақат замонавий технологиялар ва иқтисодий ўсиш эмас, балки ҳар бир фуқаронинг соғлиги ва ҳимояси учун ҳам масъул эканини намоён этмоқда.

Янги Қозоғистон руҳида айтганда – инсон қадрини улуғлаган давлатгина келажакни ёрита  олади.                  

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-07-16, 22:11 39
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.