26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртинг обод – дилинг обод

Сайёҳлик – мамлакатни оламга намоён этувчи кўзгу

Дунёга қарсангиз, ҳар бир юрт ўзининг табиати, тарихи ва маданияти билан танилмоқда. Аммо сайёҳни жалб этувчи энг муҳим жиҳат – бу нафақат тарихий ёдгорликлар, балки юрт аҳолисининг меҳмондўстлиги, жамиятдаги тартиб-интизом ва хавфсиз муҳитдир.

Вилоятимиз сайёҳлик учун беқиёс имкониятларга эга. Лекин сайёҳлик деганда фақат дам олишни эмас, балки юртимизнинг салоҳиятини бутун дунёга танитиш имкониятини тушуниш лозим.

Маданиятимизнинг элчиси

Ҳар бир келган сайёҳ – бу бизни кузатаётган юз минглаб одамнинг нигоҳи. У ердаги тозалик, халқнинг юзидаги табассум, таомнинг мазаси, йўлдаги белгилар, ҳатто бир аҳолининг меҳмондўстлиги – биз ҳақимизда манзара яратади.

Туризм – бу фақат иқтисодиёт эмас. У миллатнинг маънавиятини белгиловчи ойна. Қадимий шаҳарларимиз, меъморий ёдгорликларимиз, халқ амалий санъати, миллий таомларимиз ва энг муҳими – одамларимизнинг қалбидан таралаётган самимийлик – мана шулар бизга юз минглаб меҳмонни олиб келиши мумкин бўлган бойликдир.

Шу маънода, Чордара ҳавзаси атрофидаги соҳилларнинг ҳолати ва улардаги инфратузилма мамлакатимизда соҳани қай даражада ташкил этишга қанчалик жиддий ёндашилаётганини намоён этади.

Чордара сув ҳавзаси ва унга туташ соҳилларда ҳар йили юз минглаб сайёҳлар дам олади. Улар орасида маҳаллий аҳоли ҳам, чет эллик меҳмонлар ҳам бор. Шу боис бу ерда санитария, хавфсизлик, экологик тартиб, қонуний ҳужжатлаштириш, тадбиркорлар масъулияти каби кўплаб масалалар кун тартибидан тушмаяпти.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг соҳилларда олиб борган назорати ва танқидий мулоҳазалари айнан шу маънода жуда ўринли бўлди. Давлат раҳбари белгилаб берган вазифалар ижроси доирасида соҳилларни тартибга солиш, қулайлик яратиш, хавфсизликни таъминлаш каби ишлар тизимли йўлга қўйилмоқда.

Вилоят ҳокими томонидан соҳилларда санитария талабларига риоя қилмаслик, қонунийлаштирилмаган фаолият, алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси, қутқарув хизмати етарли даражада эмаслиги каби камчиликлар кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз зиммаларида турган масъулиятни тўлиқ ҳис қилиши, шартномаларига амал қилиши шарт экани таъкидланди. Акс ҳолда, шартнома бекор қилиниши мумкинлиги ҳам айтилди.

– Шунинг учун ҳам соҳиллардаги ҳар бир сўри, ҳар бир чиқинди қутиси, ҳар бир сувга тушиш жойи қатъий тартиб ва масъулият билан белгиланиши керак. Бу нафақат тадбиркорнинг иши, балки ҳар бир фуқаро, ҳар бир меҳмон учун яратилган маданий муҳитга бўлган эҳтиром ҳамдир. Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, соҳилларда тозалик ва хавфсизликни таъминлаш – бу кенг кўламли ислоҳотларни талаб қилувчи жараён. Ва бу жараёнда давлат идоралари, маҳаллий ҳокимликлар, хусусий сектор ва энг муҳими – жамиятнинг ўзи бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиши керак. Зеро, сайёҳлик – фақатгина дам олиш эмас. У юрт кўзгуси, миллат юзи ва фаровонлиги тимсолидир, – деди вилоят раҳбари.   

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-07-16, 22:16 51
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.