26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саҳнадаги ҳаёт – ҳаётдаги саҳна

Мольер асари премьерасига турк режиссёри янги нафас бахш этди

Ҳаёт саҳнага, саҳна ҳаётга айланадиган паллалар бўлади. Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида намойиш этилган “Хасис” спектакли айнан шундай замонавий мазмун касб этган, мафкуравий юкламага эга асар сифатида театр ихлосмандларини ларзага солди. Бу сафар томошабинлар нафақат машҳур фаранг адиби Жан-Батист Мольернинг фалсафий асарига, балки халқаро миқёсда тан олинган туркиялик маҳоратли режиссёр Кубилай Елдерикаранинг ўзига хос ижодий ёндашувига гувоҳ бўлдилар. У ўндан зиёд давлатларда иш юритган. Туркий давлатлар театрлари ҳамжамияти котиби. Ана шу мўъжизакор санъат намояндаси юртимиз саҳнасига нафас, ҳаракат ва мушоҳада олиб кирди.

“Хасис” – бу оддий комедия эмас. У инсонни ўзига қарши қўядиган, қалбидаги туйғулар ва бойлик ўртасидаги курашни намоён этадиган асардир. Мольер томонидан 700 йил муқаддам ёзилган бу драматик сатрлар бугун ҳам, эртага ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди.

Театр жамоаси мазкур спектаклни юксак масъулият, чуқур ижодий изланиш руҳида тайёрлади. Рассом Баҳром Искандаров томоша саҳнасига нафосат бахш этган бўлса, Дилшод Акромов мусиқий безакларни маҳорат билан оҳанглар дунёсига олиб кирди. 

Бош ролни – Гарпагон образини фахрий актёр, саҳна фидойиси Сайдикарим Маҳмудов чуқур драматик руҳ билан ижро этди. Бош қаҳрамон хасис бой бўлиб, у бойлигини фарзандларидан ҳам, ҳатто ўзидан ҳам қизғанади. Бойлик унинг кўзини батамом кўр қилгандики, у қизининг бахтини ҳам бойликка алмаштиришдан тоймайди. Актёрларнинг саҳнага тушиб ўйнаши, томошабинларни сўроққа тутиши томошабинни сергакликка чорлайди, у ҳам ўзини бевосита спектаклда роль ижро этаётгандек ҳис қилади. Умуман олганда, Зокиржон Шайловов, Дилдора Раҳмоншиқова, Жавлон Саидов, Робия Комилжон, Одилжон Тўғонбоев, Савринисо Рўзиметова, Сайфиддин Усмонов, Рустамхон Саидхўжаев, Улуғбек Носиров, Айдин Сиримова, Дилдора Холметова, Меруерт Жнаталиева, Эрали Тўламетовлар ўзларига берилган ролни ажойиб тарзда, моҳирона ижро этишган. 

“Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал”, деганларидек, “Хасис” спектаклини кўришингизни тавсия қиламан. Афсуски, ҳозирча театр жамоаси навбатдаги таътилга чиққан. Аммо яқин кунларда спектаклнинг саҳнага қайтиши ва минглаб юракларни забт этиши, шубҳасиз. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2025-07-16, 22:10 46
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.