26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диний бағрикенглик ҳукмрон юрт

18 октябрь – Маънавий тотувлик куни муносабати билан Туркистон шаҳрида минтақадаги диний конфессия етакчиларининг иштирокида махсус тадбир уюштирилди. Уни вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов олиб борди. Учрашувда юртимизда бирликни мустаҳкамлаш, динлараро муносабатлар ва маънавий оламни уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Туркистон вилояти бўйича ноиб имоми Еркебулан Қарақулов, “Шимкент епархиясининг Туркистон шаҳридаги Свято-Никольский приходи” маҳаллий православ диний бирлашмаси етакчиси Виталий Смольянов ва бошқа дин пешволари маъруза қилишди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов диний конфессияларнинг жамиятдаги ўрни ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди.
– Мустақил Қозоғистоннинг 30 йил мобайнида эришган муҳим ютуқларидан бири – миллатлараро ва динлараро тотувликка асосланган ижтимоий барқарорлик. Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди Элбошининг ташаббуси билан Қозоғистон пойтахти – Нур-Султан шаҳрида мунтазам ўтмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда диний масалалар ижобий ечимини топиб, тўғри йўлда ривожланиб келмоқда, – деди С. Қалқаманов.
Мажлис якунида диний конфессия етакчилари байрам муносабати билан фахрий ёрлиқ, совға-саломлар билан тақдирланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Туркистон вилоятида 6та диний конфессия таркибида жами 784та бирлашма фаолият юритмоқда. Шу жумладан, Ислом йўналишида бўлмаган 30та маҳаллий диний бирлашма ва унинг 2та филиали мавжуд. 752та масжид эса мусулмон биродарларимизга беминнат хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-21, 00:29 131
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.