26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркор-ҳомий 10та уй ҳадя қилди

Тадбиркор-ҳомий, давлат ва жамоат арбоби Бўлат Ўтемуратовнинг шахсий жамғармаси мақтааралликларга 10та уй ҳадя қилди. Бу ҳақда туман ҳокими Бақит Асанов маълум қилиб, бошпанали бўлган оилаларга уй калитларини топширди.

Мирзакентнинг янги кичик туманида қад ростлаган уйларда етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар, серфарзанд оилалар, муҳтож кишилар қўним топди. 

Ўтган йили Мақтаарал туманида сув тошқини туфайли уйларидан ажраган фуқароларга Б. Ўтемуратов жамғармаси ёрдам қўлини чўзган ва 6 млн. АҚШ долларига 150 оилага уй қуриб берган эди.

Муқаддам янги кичик тумандаги 16та уй  ижара асосида уй олиш учун навбатда турган фуқароларга берилган эди. Бундан ташқари, “Нурли ер” давлат дастури доирасида 2020-2025 йилларга мўлжаллаб, республика бюджетидан 417,9 млн. тенге ажратилди ва 50та уй кўп болали, кам таъминланган ва навбатда турган оилаларга берилди.

Жорий йилда эса 76 мақтаараллик  оила  давлат дастурлари ва шахсий жамғармалар ҳисобидан бошпанали бўлишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, туман ҳокими Б. Асановнинг ташаббуси билан Мирзакентда 1,8 млрд. тенгега 3-қаватли 36та квартиранинг қурилишига оид лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-25, 02:04 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.