26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Тўқаевнинг Ақўрдадаги 120 соати. Бу қандай бўлди?

ҚР Президентининг Матбуот котиби Берик Уали билан мусоҳаба

– Ҳурматли Берик Уалиули, Давлат раҳбарининг сўнгги қарорлари ва мурожаатларига доир блогсоҳада турли хил мазмунда талқинлар ёритилмоқда. Бугун шу масалага доир баёнот бердингиз. Унга батафсилроқ тўхталсангиз.
– Ҳа, Президентнинг қарорлари ва мурожаатларига доир блогсоҳада турли мазмундаги талқинлар кўпайди. Шу боис, бугун махсус баёнот беришни лозим топдим. Сабаби, Қасим-Жўмарт Тўқаев – мамлакатимиздаги энг олий лавозимдаги шахс ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг Раиси. Шунинг учун Давлат раҳбари мустақил қарор қабуллайди. Конституциявий тузумни бузишни кўзлаган террорчиларнинг Қозоғистонга ҳужуми юз берган фожиали кунларда ҳам шундай бўлган. Қасим-Жўмарт Кемелули ватандошларимизга йўллаган мурожаатларини маслаҳатчиларининг ёрдамисиз, одатдагидек ўзи ёзди. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор таъкидламоқчиман: Давлат раҳбарининг фаолияти тўғрисидаги хабарни тарқатиш ва уни изоҳлашга Президентнинг Матбуот котибидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Яъни, фақат мен ахборот тарқатаман.
– Бир неча кун мобайнида элимизда рўй берган фавқулодда воқеалар ҳамда террорчилик ҳаракатлари шароитида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ҳар бир қарорини халқ, ҳатто хорижий ахборот воситалари диққат билан кузатиб боришди. Бундай оғир пайтда Олий Бош қўмондонга ҳам осон бўлмагани аниқ. Президентнинг фаолияти ҳақида матбуот хизмати тарқатаётган хабарлар билан танишиб, билиб боряпмиз. Ақўрдадан куну тун хабарлар келиб турибди. Шу кунларда Матбуот хизмати асосий ньюсмейкер бўлгани сир эмас. Айтингчи, Давлат раҳбари ҳозирги таҳликали кунларда қандай аҳволда ишлаяпти?
– Президентимиз Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев Манғистовда бошланиб, 4 январда қамрови кенгайиб, сўнгги террорчилик ҳаракатига айланган вақтдан эътиборан Ақўрдада ишлаяпти. Давлат раҳбари тўхтовсиз куну тун фаолият юритиб, элдаги шароитни тўлиқ назоратида ушлаб турибди. Ўзларингиз кўриб турганингиздай, аҳвол чигаллашган вақтда элни барқарорлаштириш учун дарҳол қатъий қарорлар қабуллаб, халққа эфир орқали мурожаатлар йўлламоқда.
– Ўзингиз айтаётгандай 4 январь куни кечга томон аҳвол оғирлашиб, элни ваҳима босди. Худди шу вақтда Ақўрдада қандай воқеалар рўй берди?
– Тунги соат 11-ларда Президентнинг юртимизда юзага келган вазиятни халққа маълум қилиб, Мурожаат билан чиқиши маълум бўлди. Ишга 10 дақиқада етиб бордим. Ҳақиқатни айтиш жоиз, Давлат раҳбари компьютерда тераётган котибасига матн сўзларини оғзаки айтиб турди.
Матбуот хизмати камераларни ўрнатиб, овозини созлаб, тезкор ҳаракат қилиб, Қасим-Жўмарт Кемелулининг Мурожаатини тасмага туширдик. Президентнинг халққа Мурожаатини дарҳол республика телеканалларига йўлладик.
Дастлабки Мурожаатида Давлат раҳбари: “Фуқаровий ва ҳарбий мақсаддаги хизмат иншоотларига ҳужум қилишга ундовчи шиорлар умуман қонунга хилоф. Бу – ноқонуний жиноий хатти-ҳаракат. Ҳокимият қуламайди!”, – деб аниқ таъкидлади.
Ўша вақтдан буён Президентдан бошлаб барчамиз иш ўрнимиздамиз. 5 кун бўлди. Ақўрдада тунаб, ишлаб, бир сўз билан айтганда, шу жойдан хабар тарқатяпмиз. Раҳбарият резиденцияда элдаги аҳволни назорат қилиб, тезкор қарорлар қабулламоқда. Давлат раҳбари шундай синовли соатда халқ билан бирга бўламан, деди, сўзида турди.
– Янги 2022 йилнинг илк кунлари тарихимизнинг оғир онлари сифатида ёдда қолиши аниқ. Президентнинг мураккаб вазиятда тезкор ва дадил қарор қабуллаганини халқ тўғри тушуниб, қўллов билдирмоқда. Оғир кунлардаги Давлат раҳбари фаолиятининг хронологияси тўғрисида батафсил гапириб берсангиз.
– Ҳа, тўғри айтасиз. Бу кунлар – ҳақиқатан ҳам ёддан чиқмайдиган тарихий лаҳзалардир. Айтиб ўтганимдек, Қасим-Жўмарт Кемелули вазиятни дарҳол назоратга олди. 5 январь кечаси тахминан соат 2да Манғистов вилояти ва Алмати шаҳрида Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Соат 5-30да мени Президент ҳузурига чақириб, соат 7-00да жадал йиғилиш ўтишини, ўзи Бош вазир Асқар Маминнинг истеъфосини қабуллаганини маълум қилди. Давлат раҳбари менга йиғилиш бошланган вақтда Ақўрданинг расмий сайтида Ҳукуматнинг истеъфоси тўғрисида дарҳол хабар беришим зарурлигини топширди. Сўнг, 15 дақиқадан кейин, Давлат котиби этиб Ерлан Каринни, яна 15 дақиқа ўтиб, ДХҚ раисининг биринчи ўринбосари этиб Мурат Нуртилеуни тайинлаш тўғрисидаги Фармонлар вақтида зудлик билан эълон қилиниши зарур деган топшириқ берди. Сўнг менга: “Соат 6 бўлди. Бир соат вақтинг бор, пресс-релизларни тайёрлайвер”, деди. Топшириққа мувофиқ, биз сайтимиз орқали хабарларни халққа вақтида тарқатдик.
Президент элдаги аҳвол мураккаблашиб бораётгач, шу куни тушки вақтда Нур-Султан шаҳри ва Алмати вилоятида Фавқулодда ҳолат жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўша 5 январь куни, тушдан сўнг Қасим-Жўмарт Кемелулининг Хавфсизлик Кенгаши Раиси бўлгани маълум бўлди. Эфир орқали халқ олдига чиқиб, иккинчи Мурожаатини эълон қилмоқчилигини айтди. Мурожаатида Президент: “Бузғунчи гуруҳларнинг ҳаракатлари юқори даражада уюштирилганини кўряпмиз. Бу молиялаштирилган қўпорувчиларнинг атрофлича тайёргарлик кўрган режаси эканини исботлайди. Бу – бузғунчиларнинг ярамас ҳаракати. Шунинг учун Давлат раҳбари ҳамда бугундан эътиборан Хавфсизлик Кенгашининг Раиси сифатида мумкин қадар қатъий ҳаракат этаман. Бу – ҳаётини ҳимоялашни илтимос қилаётган кўплаб фуқароларимизнинг хавфсизлигига алоқадор масала. Бу – мамлакатимизнинг хавфсизлигига бевосита тегишли. Халқ мени қўллашига ишонаман. Қандай аҳвол юз берса-да, мен пойтахтда бўламан. Халқ билан бирга бўлиш – менинг Конституциявий бурчим”, деб қатъий таъкидлади.
Ушбу Мурожаат 5 январь куни кечки олти яримда чиқди.
Ушбу Мурожаатдан сўнг Қозоғистон Президенти Республиканинг барча минтақаларида Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармонларга имзо чекди. Кечга томон Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари билан телефон орқали сўзлашди.
Тунги 11 яримда Қасим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик Кенгашининг Раиси сифатида илк йиғилишни ўтказди. Унда Президент: “Бу – хавфгина эмас, бу – мамлакат яхлитлигига тажовуз, фуқароларимизга ҳужум уюштириш. Улар мендан, Давлат раҳбари сифатида тезкор равишда ўзларини ҳимоя қилишни сўрамоқда. Фуқароларимизнинг хавфсизлиги ва тинчлигини ўйлаш – менинг Конституциявий бурчим. Шунинг учун ЖХШТдаги ҳамкасбларимга илтимосим – тезкор ва батамом ижобий қабулланган қарор”, деб маълум қилди.
Хавфсизлик кенгашининг йиғилишидан 1 соатдан сўнг Президент қатор жуда муҳим кадр ўзгаришларини амалга оширди. Жумладан, Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси Карим Масимовнинг ўрнига Ермек Сағимбаевни ҳамда Давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб Сакен Исабековни тайинлади. 6 январь куни Ҳукуматга 10 аниқ ва тезкор вазифа юклади.
Стратегиявий режалаштириш ҳамда ислоҳотлар бўйича Агентлик ҳамда Давлат қўриқлаш хизматига янги кадрларни тайинлаш тўғрисида қарорлар қабуллади. Шу куни тушдан сўнг Туркия Президенти билан телефонда гаплашди.
7 январь куни тонгги соат 7.00да Қасим-Жўмарт Кемелули Терроризмга қарши штаб йиғилишини ўтказди. Шу куни туш пайти Қозоғистон халқига навбатдаги Мурожаатини эълон қилди. Бу Мурожаатида Президент: “Террорчилар давлат ва якка фуқароларнинг мол-мулкига ҳали ҳам зарар келтириб, фуқароларга қарши қурол қўлланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофазалаш органлари ва армияга огоҳлантиришсиз ўт очишга буйруқ бердим. Куч ишлатиш тизимлари бу вазифани амалга оширишга ахлоқий ҳамда техникавий жиҳатдан тайёр”, – деди. Халқ мана шундай дадил Мурожаатни кутиб ўтирган эканми, уни дарҳол қўллаб-қувватлади. Бу – кўпчилик кутган ҳал қилувчи Мурожаат бўлди, деб ўйлайман.
8 январга ўтар кечаси Давлат раҳбари ўзининг твиттердаги варақчасига элдаги аҳволни жаҳон ҳамжамиятига тўла тушунтирадиган инглиз тилидаги бир неча ахборотини эълон қилди. Эрталаб 8 яримда Терроризмга қарши штабнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Кундуз Фавқулодда ҳолатлар вазири вазифасини бажарувчи Юрий Ильинни қабул қилди. Тушки танаффус пайтида Қасим-Жўмарт Тўқаев Россия ва Белорус президентлари билан телефон орқали сўзлашди. Шу куни “Террорчилик актлари натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан Қозоғистон Республикасида 2022 йили 10 январда умуммиллий мотам куни эълон қилинсин”, – деган Фармойишга имзо чекди. Кечга томон бир қанча кадр тайинлашлар бўлди.
8 январда Давлат раҳбари террорчиликка қарши штабнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Шу йиғилишда тартибсизликлар туфайли юзага келган зарарларни ҳисоблаш учун Ҳукумат комиссиясини тузишни топширди.
Бу каби тадбирларнинг оралиғида куч тизимларининг биринчи раҳбарларини қабуллаб, уларнинг хабарларини, ҳисоботларини тингламоқда.
Ҳозир ҳисоблаб кўрсак, Давлат раҳбари 4 январдан буён 100 соатдан зиёд дам олмасдан, танаффуссиз ишламоқда. Ўзингиз сезиб турганингиздек, сўнгги ҳафтадаги Президентнинг иш хронологиясини кўздан кечирсангиз, берилган топшириқлар ва қабулланган қарорлар, ўтказилган йиғилишлар кундузги иш вақти билан чегараланмай, куну тун бирдек давом этмоқда.
– Шижоат билан меҳнат қилаётган Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев чин маънода кечасию кундузи элдаги аҳволни шахсан назорат қилмоқда. Олдинда яна кўп ишлар кутиб турибди. Давлат раҳбари қачон дам олади?
– Элдаги аҳволни кўриб турибсиз. Энг оғир дамлар ортда қолгандек... Конституциявий қонунчилик барча минтақаларда изга тушаётганини Давлат раҳбари маълум қилди. Албатта, аҳвол Президент эл хавфсизлигини киприк қоқмай ҳимоялагани натижасида ўнгланмоқда. Ўзининг Мурожаатида оғир вазиятда қўллов билдирган барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди. Сезишимча, мана шу мураккаб кунларда Қасим-Жўмарт Кемелули бир кеча-кундузда 1 ёки 2 соатгина мизғиб, меҳнат қилмоқда. Масалан, бир-икки кун бурун тонгги йиғилишдан аввал: “Бугун 2 соат дам олдим, бунинг ўзи яхшиликдан нишона”, – деган эди.
– Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти тўғрисида сўрагим келади. Тинчликпарвар кучларининг вазифаси нималардан иборат?
– Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти тинчликпарвар кучларининг асосий вазифаси – стратегиявий иншоотларни муҳофаза қилиш. Стратегиявий иншоотларни ЖХШТ ҳарбийлари муҳофаза қилгани учун, бизнинг қуролли кучларимиз Алмати шаҳри ва Алмати вилоятида эркин ҳаракат қилиб, қўпорувчиларни йўқотишга бел боғлашди. Вазият изга тушгач, улар ўз элларига қайтади. Фурсатдан фойдаланиб айтиб кетай, Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ЖХШТнинг навбатдан ташқари сессияси онлайн шаклда ўтади. Шу йиғилишда Президент элимиздаги бугунги аҳвол бўйича касбдошларига тўлиқ маълумот беради. Президент айганидек, ёлғон хабарларга ишонмай, фақат расмий маълумотга ишонинг, дегим келади.

2022-01-13, 20:25 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.