26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кун тартибида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди

Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.
Қозоғистон ўртасидаги сиёсий муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, товар айирбошлаш ортаётгани ва кооперация алоқалари кучайиб бораётгани, минтақалараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасига амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан савдо ва логистика, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудида Саноат кооперацияси халқаро маркази ва улгуржи-тақсимлаш марказларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ш. Мирзиёев Қозоғистон Президенти томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди. Президентлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувига доир масалаларни муҳокама қилдилар.
Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек очиқ, амалий ва дўстона руҳда ўтди.

Akorda.kz, 2022-01-22, 01:12 117
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.