26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тақдиримизни ҳал қилувчи референдум

Сайрам туман “AMANAT” фирқаси бўлими ижроия котиби Алмас Абдрахманули ва Туркистон вилоят референдум штаби раиси ўринбосари Жамалбек Шарипбек, таълим соҳаси етакчиси Нишан Байғутов, “Жанубий Қозоғистон” газетаси бош муҳаррири Алишер Сотиволдиев, “Жалын жастары” уюшмаси раиси Қурмет Керимбеков, туман референдум штаби аъзоси, туман маслаҳати депутатлари 5 июнь куни ўтадиган референдум доирасида Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди. Улар Оқсувкент қишлоғидаги “К-ПЕБЛ” МЧБ ходимлари билан учрашишди.
Давлат тизимидаги бошқарувни ўзгартирадиган ва мамлакатдаги сиёсий ҳолатга янги руҳ берадиган референдум илк бор миллий миқёсда ўтказилади. Бу “Халқ овозини тингловчи давлат” моҳияти ҳаётга татбиқ этилаётганининг ёрқин кўринишидир.
Референдум Қозоғистонни келажагини белгилаб беради. Бу дабдабали сўз эмас, чунки конституциявий ислоҳот амалга оширилса, сиёсий тизимимизда жиддий ўзгаришлар рўй беради. Улар жамиятда ошкораликни оширишга қаратилган. Шу боис, ҳар бир фуқаро ундан иштирок этиб, овоз бериб, ушбу тарихий ҳужжатнинг  ўзгаришига ҳисса қўшади.
Учрашув иштирокчилари  “Таълим ва тараққиёт комбинати” ДККнинг инсон тараққиёти бўлимининг фаолияти билан ҳам танишишди.

Сакен СУЛТАНОВ, Сайрам тумани маслаҳати депутати, “AMANAT” партияси фракцияси аъзоси, 2022-05-21, 04:13 140
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.