26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистонни кўргим келади!''

Туркистон шаҳрида сайёҳликни ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва «Turkistan» телеканали ташаббуси ила “Туркистонни кўргим келади!” танлови бошланди. Лойиҳанинг бош мақсади – қадимий ва навқирон Туркистонни яхшироқ танитиш. Шунингдек, Туркистон вилояти ташкил этилганига 4 йил тўлиши муносабати билан минтақанинг сайёҳлик салоҳияти ортганлигини намойиш этиш. Бу ҳақда “Turkistan Media Holding” МЧБ раҳбари Жанахмет Ағибаев маълум қилди.

Танлов уч босқичдан иборат. Саралаш босқичида иштирок этишни истаган фуқаро қайси шаҳардан эканлигини маълум қилиб, Туркистонни нима учун кўргиси келаётгани ҳақида 1 дақиқали видеоролик тайёрлаб, ўзининг Instagram саҳифасида #туркистонникўргимкелади хештеги билан пост эълон қилиши зарур. Ғолиблар baiqau.turkistan.tv сайтида томошабинларнинг овоз бериши орқали аниқланади. Шу сабабли видеосини эълон қилган иштирокчи baiqau.turkistan.tv сайтига кириб, рўйхатдан ўтиши шарт. Энг қизиқарли видеоролик тайёрлаган 5 иштирокчи Туркистонга йўлланма олади. Биринчи босқичдан ўтган 5 номзоднинг барча харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.

Дастлабки саралаш босқичидан ўтган 5 киши Туркистонга келиб, саёҳат қилган жойлари тўғрисида видеоролик тайёрлайди. Ғолибларни махсус комиссия аниқлайди. 

«Туркистонни кўргим келади!» лойиҳаси «Turkistan» телеканали ва унга тегишли барча ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-06-21, 01:28 55
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.