26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоявий лойиҳалар муҳокама қилинди

Вилоятга сармоя жалб этиш мақсадида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан бири – “Ўгам дарёсида сув электр станциялари каскади”дир. Лойиҳани амалга ошириш учун вилоятга 293,3 млрд. тенге хусусий сармоя жалб этилади. Унинг тахминий қиймати 722,8 млрд. тенге. Қурилиш 2024-2026 йилларда амалга оширилади. Натижада 110 млн.м3 тоза сув олиниб, вилоят жанубидаги 1 млн. аҳолини ичимли сув билан таъминлаш муаммоси ҳал қилинади.

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди ушбу лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида “Саутс-Ойл” МЧБ президенти С. Сейитжанов ва “Power China” корпорациясининг бош вакили Ксяолинь Ян билан учрашди. Вилоят раҳбари сармоявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатадиган компанияларга давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. 

Вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа доирасида инфратузилма ҳам ривожланиб, янги иш ўринлари очилади.

Шунингдек, учрашувда “Састўбе инновациявий мажмуаси” лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, электр қуввати билан таъминлаш тизими қурилишини жадаллаштириш масаласи ҳақида фикр юритилди. Ҳозирча Қозоғистонда бундай завод йўқ. Агар лойиҳа амалга ошса, Қозоғистонда кимё саноати ривожланишига янги суръат бағишлайди. Қиймати – 136,6 млрд. тенге. 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллигида очиладиган саноат корхонасида 1000 одам доимий иш билан таъминланади.

2022-11-26, 03:39 535
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.