26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон – Ўзбекистон: кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли ҳамкорликнинг янги босқичи стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг изчил ривожланиши учун мустаҳкам асос бўлмоқда

Қасим-Жўмарт Тўқаев Шимкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан норасмий учрашув ўтказди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Томонлар Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ўтган йил декабрь ойида Тошкентга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг ижросини муҳокама қилдилар.

Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Қозоғистон Президенти икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасини мамнуният билан қайд этди.

– Муштарак тарихга, халқларимизнинг қардошлик ришталарига таяниб, Қозоғистон ва Ўзбекистон мустаҳкам, уйғун муносабатларни йўлга қўйдилар, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Шавкат Мирзиёевга бунёдкорона сиёсати ва Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Мамлакатда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ушбу ислоҳот Ўзбекистон тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонч билдирди.

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон ва Ўзбекистон бугунги кунда дунёвий ўзгаришлар марказига айланиб бораётган минтақамизда иқтисодий тараққиёт ва таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришини таъкидлади.

Умуман олганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалга оширган ушбу ташрифи Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик қардошлик ва ҳамкорлик ришталари, ўзаро ҳурмат, ишонч ва ошкоралик муносабатларга асосланган ҳозирги мустаҳкам алоқаларнинг ёрқин тасдиғи бўлди.               

Akorda.kz., 2023-03-07, 02:38 294
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.